...
МЕНЮ
ONLINE TV

4 нафар академикнинг очиқ хати ва Навоийнинг туғилган куни Тошкент шаҳар ҳокимини жавоб хати йўллашга мажбур қилди


12:26, 13.02.2018 Жамият
 4 079

Мурожаатларда кўтарилган муаммо юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Турдиқуловнинг имзоси билан жавоб хати келди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги Азиз Қаюмов Тошкент шаҳар ҳокимиятидаги мутасаддиларнинг айби билан хусусийлаштириб юборилган музей биноси ҳақида шаҳар ҳокимига очиқ хат билан чиққанини хабар қилган эдик.
 
Бироқ шаҳар ҳокимлигидан ҳеч қандай расмий муносабат билдирилмагач, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг 3 нафар академиклари “Бефарқ қараб туришга ҳақли эмасмиз” мақоласи билан ҳокимликка очиқ хат юборгани ҳақида баён қилган эдик.
 
Мурожаатларда кўтарилган муаммо юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Турдиқуловнинг имзоси билан жавоб хати келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Шаҳар ҳокимлигидан келган жавоб хати академик Азиз Қаюмовга эҳтиром билан бошланган ва Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг 69-уй манзилидаги биноси қисми музейга қайтарилгани маълум қилинган.
 
Айнан Навоий ижодини, маънавиятини тушунтириб беришда, тарғиб қилишда устозлик қилаётган олимларимизнинг мурожаати кечикиб бўлса-да, эътибор топгани ижобий ҳодисадир. Зеро, устоз шоир айтганидек, ўзбек Навоийни ўқимай қўйса, аждодларга бефарқ бўлса, олтин бошимиз оддий каллага айлангани шу бўлади.
 
Мутасаддиларга 4 нафар академикнинг очиқ хати туртки бердими, ёки Ўзбекистонда Навоийнинг туғилган куни кенг нишонланганими, буниси қоронғи, аммо масаланинг ижобий ҳал бўлгани қувонарли ҳодиса бўлди.
 
Эътиборсизликка берилиб қолмасдан олтин бошимизни ишлатиб ташаббуслар кўрсата олиш пайти келди. Биз қизиқчи Ҳожибой Тожибоев айтганидек, каллаларимиз ишлаб кетишидан қўрқмаслигимиз керак. Шундагина аждодларимиз кимлигини ва биз уларга муносиб авлод бўлишимиз кераклигини ҳис қилиб яшаймиз. 
Икром Раҳмон

Теглар:Азиз Қаюмов Навоий музей ҳокимлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар