Қиролликда аввал таъқиқлаб қўйилган жамоа кинотеатрлари, опералар ва концертлар берилиши яна жорий қилиниши кутилмоқда.
Саудиялик аёллар бу хабарни мамнуният билан қарши олдилар ва мамлакатда яқинда бошланган ўзгаришларни ижобий баҳоламоқдалар.
Саудия ҳукумати аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини инобатга олиб, уларнинг машина бошқариши ва спорт мусобақаларида иштирок этишига йўл очиб берган.
Шунингдек, қиролликда аввал таъқиқлаб қўйилган жамоа кинотеатрлари, опералар ва концертлар берилиши яна жорий қилиниши кутилмоқда.
Аввалроқ, Саудияда аёллари ҳам жанговар спорт турлари билан шуғулланишига рухсат берилгани ва мамлакатнинг машҳур дин пешвоси Шайх Абдуллоҳ ал-Мутлоқ уларнинг абая либосини кийиб юриши шарт эмас деб фатво бергани ҳақида хабар берган эдик.