...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аҳолининг ис газидан заҳарланиши сабаблари маълум қилинди


11:51, 19.02.2016 Жамият
 3 033

Марказлаштирилган коммуникацияларга уланган газ плиталаридан фойдаланадиган хонадон эгалари уларни 2 йилда бир марта, газ баллонида ишлайдиган газ плиталарига эга аҳоли эса 1 йилда бир марта техник кўрикдан ўтказиши шарт.

“Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари М.Бошмановнинг сўзларига кўра, жорий иситиш мавсумида аҳолининг ис газидан заҳарланиши билан боғлиқ қатор ҳолатлар қайд этилган. Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган қўлбола ва ностандарт газ мосламаларидан фойдаланиш, газ коммуникацияларига резина шланглар орқали уланиш, мўриларнинг носозлиги ҳамда шамол яхши айланмайдиган биноларни газ ускуналари ёрдамида иситиш бунга сабаб бўлаётир. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси томонидан ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш ва аҳоли ўртасида “зангори олов”дан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини тарғиб қилишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Компания мутахассислари бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида кенг кўламли тарғибот ишларини амалга оширмоқда. Чунончи, газ ва газ ускуналаридан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш чоралари ва қоидалари тушунтирилмоқда. Масалан, марказлаштирилган коммуникацияларга уланган газ плиталаридан фойдаланадиган хонадон эгалари уларни 2 йилда бир марта, газ баллонида ишлайдиган газ плиталарига эга аҳоли эса 1 йилда бир марта техник кўрикдан ўтказиши шарт. Бундан ташқари, мутахассислар газда ишлайдиган иситиш ва сув иситиш ускуналарини иситиш мавсуми олдидан йилига бир марта кўрикдан ўтказиши зарур.

Теглар:Газ Газ баллон Матбуот анжумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар