...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эҳтиёт бўлинг, болангизни уйда ёлғиз қолдирманг!


11:07, 19.02.2016 Олам
 4 871

Видеоэнага хизматининг интернетдаги паролини бузиб кириб, ундан ўз мақсадлари йўлида фойдаланадиганлар талайгина.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида фарзандини уйда ёлғиз қолдириб ишлайдиган ота-оналар миллионлаб топилади. Баъзилари шундай қилишга мажбур, бошқалари эса... Аслида болани уйда бир ўзини қолдиришданда хавфлироқ нарса йўқ. Аммо кўпчилик видеоэнага орқали бунга осон ечим топмоқда.

Видеоэнаганинг икки хил тури мавжуд бўлиб, биринчи тури оддий, яъни уй ичида фойдаланилади. Бунда ота-она уйнинг пастки ёки тепа қаватида, шунингдек, бошқа хонасида бўла туриб, ухлаётган ёки ўйнаётган фарзандини кузатиши мумкин бўлади. Иккинчи турдаги видеоэнага эса бевосита интернет тармоғига уланади ва ота-она уйдан ташқарида, шаҳарнинг нариги чеккасида, ҳатто, бошқа шаҳарда туриб ҳам фарзандини кузата олиши мумкин.

Яқинда Вашингтонда бўлиб ўтган бир воқеа ана шу иккинчи турдаги видеоэнаганинг қанчалар хавфли эканини кўрсатди. Жей ва Сара 3 ёшли ўғилларини уйда қолдириб, уни мунтазам равишда кузатиб туриш учун видеоэнага хизматига уланишган эди. Аввалига улар ушбу антиқа энаганинг хизматидан мамнун эдилар. Аммо орадан бироз муддат ўтиб, ўғиллари уйда ёлғиз қолишдан, кечаси бир ўзи ухлашдан қўрқишини, у билан кимдир гаплашаётганини ва қўрқитаётганини айтган. Жей ва Сара буни болакайнинг навбатдаги эркалиги ва ёнимизда бўлиш учун ўйлаб топган баҳонаси деб билишди.

Бироқ, кунларнинг бирида кечки пайт болакайнинг хонаси олдидан ўтиб кетаётган Сара сал бўлмаса хушини йўқотаёзди. У эшик ортидан ухлаб ётган болакайга “Болакай тур! Даданг сенга қараб турибди!” деган бегона овозни эшитди.

Сара шошилинч тарзда хонага кирганан сўнг эса видеоэнага динамикасидан “жим, у ерда кимдир бор” деган овозни эшитади. Шундан сўнг, у ўғли айтаётган овоз мана шу эканини тушунади ва эр-хотин полицияга мурожаат қилишади.

Аниқланишича, видеоэнаганинг интернетдаги пароли бузиб кирилган. Пароль бузилгач, бузғунчилар бола билан алоқага чиқиш, уйда, хусусан, хоналарда ким бор, нималар содир бўлаяпти, нималар ҳақида гаплашилаяпти, барча-барчаси ҳақида билиб ўтиришлари мумкин.

Жей ва Сара видеоэнага паролини бузиб кириш нафақат болани қўрқитиш, балки бошқа катта жиноятларга ҳам сабаб бўлиши мумкинлигидан қўрқишмоқда. Шу сабабли улар ўз уйида видеоэнага хизматидан фойдаланаётган бошқа ота-оналарни ҳам огоҳлантириш мақсадида оммавий ахборот воситаларига айни ҳолат юзасидан маълумот беришган.
Умида Якубова

Теглар:Болалар Видеоэнага 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!