Дельфин билан селфи-суратга тушиб бўлингач, унинг нобуд бўлганини тушунган оламон, уни қирғоқда кераксиз буюмдек қолдириб кетди.
Гап шундаки, жонивор сувсираб одамлар қўлида жон берди. Ҳатто у ўлганидан кейин ҳам одамлар у билан селфи-суратга тушишда давом этишди.
Ушбу воқеа Аргентинадаги Wildlife Foundation in Argentina маҳаллий зооҳимоя ташкилотининг эъиборини тортди. Ташкилот вакиллари ҳалок бўлган дельфин ноёб турдаги францискан дельфинлари туркумига мансуб эканини айтишди.
Ушбу дельфинлар сувсизликка чидай олмайди. Чунки уларнинг териси остида қалин ёғ қатлами бор. Бу уларга қишда совуқ қотмаслик учун керак бўлади.
Сайёҳ сифатида бошқа давлатларга сафарга отланган ҳар бир киши нафақат дам олиш маскани жойлашган давлат, балки унинг флора ва фаунасини ҳам хурмат қила билиши лозим. Оддий бир селфи туфайли сувсизликдан типирчилаётган дельфинга ҳеч кимнинг жони ачимагани жуда ёмон ҳолат. Бундан ҳам ёмони у нобуд бўлганидан кейин худди керакмас бир жиҳоздек қирғоқда қолдириб кетилиши... Афсуски, ерда ўлиб ётган жониворнинг суратини олиб қўл телефони галереясига муҳрлаган бераҳм сайёҳлар ҳам топилди.