...
МЕНЮ
ONLINE TV

Автомобилларнинг эшигини бузиб ўғирлик қилганлар фош этилди


16:46, 23.08.2017 Жамият
 2 658

Жиноятчилар бир кечанинг ўзида фуқароларнинг 4 та шахсий автомобилларини тунаганлар.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ИИБ томонидан автомобиллар қулфини бузиб, талончилик содир этган шахслар қўлга олинди.
 
Андрей Колобов 2001 йилда туғилган Полвонзода Жумаевни жиноят содир этишга жалб қилган. Полвонзода Жумаев вояга етмаган шахс бўлиб, улар Андрей Колобов билан бирга Генерал Узоқов кўчаси 1 “А”-уйда қолдирилган, фуқаро Дилмурод Мақсудовга тегишли Matiz машинасининг олд ўнг тараф эшигининг қулфини бузиб, ичидан 60 000 сўмлик барсетка ва 15 минг сўм миқдордаги пулни ўғирлашган.
 
Кейин шу ҳудуддаги 5-уйнинг қаршисида фуқаро Азиз Халиловга тегишли Spark, Маъмур Одилбековга тегишли Matiz, 4-уйнинг қаршисида турган фуқаро Комилжон Муродовга тегишли Spark русумли автомобилларнинг ҳам эшик қулфини бузишган. Аммо машина ичидан ҳеч қандай моддий бойликлар топа олмаганликлари сабабли жиноят жойидан яширинишган.
 
Юқоридаги жиноятларда Андрей Колобов ва Полвонзода Жумаевнинг айби тўлиқ исботланиб, Колобовга қамоқ жазоси тайинланди. Вояга етмаган Жумаевга нисбатан “Шахсий кафиллик” тарзидаги эҳтиёт чораси тайинланди.
 
(Жабрланаувчиларнинг анкета маълумотлари ўзгартирилган) 
Дурдона Расулова 

Теглар:Талончилик Ўғирлик Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар