...
МЕНЮ
ONLINE TV

Автобус йўловчилари автомобиллар ва янги уйга эга бўлишлари мумкин


13:37, 17.05.2017 Жамият
 4 463

Қонун доирасида йўловчиларнинг ойлик йўл чиптасидан фойдаланишлари оммалаштирилади.

Ҳосил Холматов раислигида жорий йилнинг 14 май куни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги барча корхоналар раҳбарлари, мутасадди ходимлар ва йўловчи ташувчи йўналишлар сардорлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
 
Йиғилишда Ҳосил Холматов бошқарув раисининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари М.Валиевга ва “Тошйўловчитрансхизмат” УК директори А.Қодировга тегишли идоралар билан келишган ҳолда ва қонун доирасида йўловчиларнинг ойлик йўл чиптасидан фойдаланишларини оммалаштиришни топширди.
 
Шунингдек, ойлик йўл чипталарининг сотилишини кўпайтириш мақсадида 10 мингинчи ойлик йўл чиптаси эгасига микротўлқинли печ, 30 мингинчига – телевизор, 50 мингинчига – музлатгич, 100 мингинчига – Matiz автомобили, 150 мингинчига – Nexia-3 автомобили, 200 мингинчига – Malibu автомобили, 300 мингинчига – Captiva автомобили, 500 мингинчига – кўп қаватли уйлардан 2 хонали хонадон ютуқ сифатида берилиши бўйича таклиф ишлаб чиқиш топширилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошшаҳартрансхизмат Тошкент Автобус Ойлик чипта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар