...
МЕНЮ
ONLINE TV

Автобус бекатларидаги электрон таблолар ҳафта охиригача ишлашни бошлайди


17:41, 08.11.2017 Жамият
 2 520

2016 йилнинг охирида Тошкентдаги автобус бекатларига электрон таблолар ўрнатиш бошланган эди.

Тошкент шаҳридаги 25 дан ортиқ автобус бекатларига ўрнатилган информацион таблолар жорий ҳафта охиридан бутунлай иш бошлайди.
 
Маълумотларга қараганда, айни пайтда йўл ҳақи тўловини электрон тизимга ўтказиш ишлари бошланган. Шу сабаб “Grand Technology Systems” компанияси таблоларга маълумот узатиш учун барча GPS-навигаторларни назорат қила олмаяпти.
 
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг охирида Тошкентдаги автобус бекатларига электрон таблолар ўрнатиш бошланган эди.
 
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ва “Тоштрансдиспетчерхизмат” УК “Grand Technology Systems” МЧЖ билан ҳамкорликда шаҳар автобус бекатларига ўрнатган электрон ахборот таблоларида жамоат транспортининг ҳаракат жадвали, шу жойгача етиб келиш вақти, валюта курси, Тошкентдаги об-ҳаво маълумоти каби ахборотлар ёритилиб турилади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Электрон табло Автобус бекатлари Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар