Ўзбекистон делегацияси ҳисобида айни пайтда 6 та олтин, 13 та кумуш ва 12 та бронза медаллари бор.
Каратэ бўйича -50кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Баҳринисо Бабаева мусобақа давомида Филиппин, БАА ҳамда Таиланд вакилларини мағлубиятга учратиб финалга йўл олди.
Ҳал қилувчи жангда эса Хитой Тайпейи спортчиси Шиашуанг Гуга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди ва якунда кумуш медалга сазовор бўлди.
Бадиий гимнастиканинг жамоавий баҳсларида иштирок этган Сабина Ташкенбаева, Нуриниссо Усмонова, Дилдора Раҳматова ва Асаль Икромова умумий ҳисобда 155,3 балл тўплаб, иккинчи натижани қайд этди ва якунда кумуш медални делегация ҳисобига қўшиб қўйди.
Оғир атлетикада +105кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Рустам Жангабаев даст кўтаришда 203, силтаб кўтаришда эса 252кг тошни ўзига бўйсундира олди. Умумий ҳисобда 455 кг натижа кўрсатган Руслан якунда бронза медали эгасига айланди.
Шунингдек, Ўзбекистон ОТЖ Жанубий Кореяга қарши ўйинда 3:4 ҳисобида аламли мағлубиятга учрадилар ва мусобақа билан хайрлашдилар.
Осиё ўйинларининг тўққизинчи куни якунларига кўра, 31 та медаль қўлга киритилган. Ўзбекистон делегацияси ҳисобида айни пайтда 6 та олтин, 13 та кумуш ва 12 та бронза медаллари бор.
Рўйхатнинг кучли учлигини Хитой (191), Япония (136) ва Жанубий Корея (106) делегациялари эгаллаб турибди.
Country | ||||||
---|---|---|---|---|---|---|
1 |
|
86 | 62 | 43 | 191 | |
2 |
|
43 | 36 | 57 | 136 | |
3 |
|
28 | 36 | 42 | 106 | |
4 |
|
22 | 15 | 27 | 64 | |
5 |
|
17 | 15 | 15 | 47 | |
6 |
|
12 | 12 | 17 | 41 | |
7 |
|
12 | 6 | 7 | 25 | |
8 |
|
9 | 10 | 33 | 52 | |
9 |
|
8 | 13 | 20 | 41 | |
10 |
|
7 | 8 | 28 | 43 | |
11 |
|
6 | 13 | 12 | 31 |
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров, Ҳасан Пирмуҳаммедов, Анвар Ильясов