Ушбу саҳифа автомат равишда янгиланди.
Хабарингиз бор, ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этмоқда.
Ушбу саҳифада спортчиларнинг натижаларни онлайн кузатиб боришингиз мумкин.
САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ
Ҳозиргина ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин мусобақа ярим финалида ҳиндистонлик рақиби Гуннесваран Пражнешни икки сет бўйича 6:2, 6:2 ҳисобига мағлуб этди ва финалга йўлланма олди. Истоминнинг финалдаги рақиби Жанубий Корея ёки Хитой вакили бўлиши мумкин.
Бокс. Бироздан сўнг -69кг вазн тоифасида Бобоусмон Батуров мўғулистонлик рақиби Бянба Эрденега қарши рингга кўтарилади.
Оғир атлетикачи Суннатилло Ўсаров даст кўтаришда 158кг натижа кўрсатди.
Спорт гимнастикаси. Расулжон Абдураҳмонов ўз иштирокини бошламоқда.
Пенчак Силат. Муниса Раббимова илк жангида вьетнамлик Тем Транга 0:5 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Бокс. Ёдгорой Мирзаева Хитой Тайпейи вакили Хсиовен Хуангга мағлуб бўлди.
Велоспортчи Мурод Холмуродовдан КУМУШ медаль! Мурод Холмуродов шоссе баҳсларида совриндор бўлди. У 40 км масофани 57:10.52 кўрсаткич билан босиб ўтди ва термамизга навбатдаги медални тақдим этди.
Велоспортчи Мурод Холмуродов шоссе баҳсларида ўз иштирокини бошлади.
Жиу-житсучиларимиз мағлуб бўлишди. Кечки дастурда Акмал Амиров бронза медали учун жанг қиладиган бўлди.
Жиу-житсу. Ҳомиджон Мўминов 1/16 финалда баҳрайнлик Майтам Саббани 5:2, Акмал Амиров эса 1/8 финалда таиандлик Сувижак Кунтонгни 13:4 ҳисобида мағлуб этди.
Академик эшкак эшиш. Саккизталик баҳсларда стартга чиққан спортчиларимиз маррага иккинчи бўлиб етиб келишди ва КУМУШ медални қўлга киритдилар.
Жиу-житсу. –56 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этаётган спортчиларимиз ғалаба билан бошлашди. Достон Рўзиев мўғулистокнли Бяандурен Гантумурни 4:0, Акмал Амиров эса ироқлик Муҳаммад Исмоилни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, 1/8 финалга чиқди.
Академик эшкак эшиш. Тўртлик баҳсларида иштирок этган спортчиларимиз финалда тўртинчи ўринни эгаллашди.
Сузиш. Владислав Мустафин 50 метрга брас сузиш баҳсларида учинчи натижа билан финалга йўл олди.
Пенчак Силат. Абдумалик Салимов илк жангида эронлик Муҳаммад Раҳимбалани 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.
Академик эшкак эшиш. Шахбоз Холмурзаев яккалик баҳсларида чиқиш қилди ва тўртинчи бўлиб маррага етиб борди. Афсуски, кучли учликка кириш учун унга бироз омад етишмади.
Бугун қуйидаги спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар:
Жиу-житсу:
-55кг: Достон Рўзиев
-55кг: Акмал Амиров
-69кг: Ҳомиджон Мўминов
-69кг: Асадулло Бозоров
Гольф:
Жамоавий баҳслар, эркаклар
Канатбек Курбаналиев
Сергей Чен
Роман Тен
Евгений Ли
Оғир атлетика:
-85кг: Суннатилла Ўсаров
Спорт гимнастикаси:
брюс, якка, финал
Антон Фокин
Расулжон Абдураҳимов
Пенчак Силат:
Муниса Раббимова
Абдумалик Салимов
Велоспорт:
Шоссе: Мурод Холмуродов
Академик эшкак эшиш:
Яккалик, финал: Шаҳбоз Холмурзаев
Тўртлик, финал: Ўктам Давронов, Фаррух Астонов, Абдулло Муҳаммадиев, Шаҳбоз Абдужабборов.
Саккизлик, финал: Алишер Яров, Достонжон Бахриев, Ислам Мамбетназаров, Достонжон Хурсанов, Шоҳжаҳон Нажмиев, Отамурод Рахимов, Шеҳроз Хакимов, Зафар Усмонов, Анатолий Краснов.
Теннис:
Ярим финал: Денис Истомин – Прайнеш (Ҳиндистон)
Бокс:
-57кг: Ёдгорой Мирзаева – Хуанг Хсиовен (Хитой Тайпейи)
-69кг: Бобоусмон Батуров – Бянба Эрдене (Мўғулистон)
Сузиш:
50 метр, брас: Владислав Мустафин (саралаш ва финал)
эстафета 4х100: Ўзбекистон.
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров, Ҳасан Пирмуҳаммедов, Анвар Ильясов.