Компания нархлардаги ўзгаришлар сабаб шартнома тузишни тўхтатганди.
GM Uzbekistan маълум қилишича, ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг алоҳида моделлари нархи ўртача 7,7 фоизга ошган.
Шу билан бирга, аҳоли орасида харидоргир бўлган Spark, Nexia ва Сobalt автомобиллари нархи ўзгаришсиз қолган.
Маълум қилинишича, жорий йил 1 августгача тузилган ва 85 фоиз тўловни амалга оширган жисмоний шахслар, 100 фоиз тўловни амалга оширган юридик шахсларга автомобиллар шартномада кўрсатилган нарх ва муддатда топширилади.
Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида GM Uzbekistan автомобилларга шартнома тузишни тўхтатиб қўйганди. Бунга компания автомобиллари нархларида кузатилиши мумкин бўлган ўзгаришлар асос бўлган.