...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари тор доирада учрашув ўтказди


12:14, 24.08.2018 Жамият
 3 265

Мажлисда Орол муаммоси, ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама этилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мулоқот ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Туркманбоши шаҳридаги “Аваза” сайёҳлик зонасида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари мажлиси бошланди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Аввал тор доирада учрашув бўлган. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбеков иштирок этди.


 
Мажлисда Орол муаммоси, ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама этилган.
 
Кейинги йилларда Ўзбекистон Оролбўйи ҳудудида қатор кенг миқёсли лойиҳаларни амалга оширди. Орол денгизи қуриган 350 минг гектар майдонга саксовул ва шўрга чидамли ўсимликлар экилиб, бутазорлар барпо этилди. Бундай ҳудудларнинг умумий майдони қарийб 700 минг гектарга етди.
 
Орол ҳалокати оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича 2013-2017 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури доирасида 500 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди. Уларнинг ярмидан кўпи миллий лойиҳалардир.
 
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 18 январдаги қарорига мувофиқ 2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури қабул қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси тузилди ва унга 200 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.
 
Учрашувда Орол муаммоси оқибатларини юмшатиш, сувни тежаш ва ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилаш, Марказий Осиё мамлакатларининг бу борадаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш масалалари муҳокама қилинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар