...
МЕНЮ
ONLINE TV

Санкт-Петербург метросидаги теракт ташкилотчиси ўзбекистонликми?


11:34, 24.08.2018 Олам
 12 006

Терактни ташкиллаштиришда икки одам гумон қилиняпти. Уларнинг ҳар иккиси Марказий Осиёдан.

Кеча, 23 август куни Москванинг Басман суди 2017 йил Санкт-Петербург метросидаги терактни ташкиллаштиришда гумон қилинаётган икки шахсни – Сирожиддин Мухторов ва Бобиржон Маҳбубовни сиртдан ҳибсга олишга буйруқ берди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
Гумонланувчилар – Қирғизистон фуқароси Сирожиддин Мухторов ва Ўзбекистон фуқароси Бобиржон Маҳбубов “Жамоат ат-Тавхид вал-Жиҳод” террорчилик гуруҳи аъзоси.
 
“Терговнинг Мухторовни икки ой муддатга сиртдан ҳибсга олиш тўғрисидаги илтимосномасини қабул қилди”, деган судя.
 
Суд қарорига кўра, ҳибс муддати айбланувчи Россия Федерациясига экстрадиция қилингандан сўнг ёки мамлакат ҳудудида қўлга олингач, ҳисоблана бошлайди.
 
Тергов қўмитаси вакили Маҳбубов ва Мухторовнинг қаерда экани ҳануз аниқланмаганини, улар федераль ва халқаро қидирувга берилганини таъкидлаган. Ҳар иккисига нисбатан олиб борилаётган тергов иши жорий йил 3 октябргача давом этади.
 
Мухторов ва Маҳбубов Россия Жиноят кодексининг 205.1-моддаси 1 қисми билан айбланяпти. Мазкур модда билан энг кўп 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербург метросининг “Сенная площадь” ва “Технологический институт” бекатлари ўртасидаги портлаш оқибатида 16 киши ҳалок бўлган, 48 киши тан жароҳати олган. Теракт юзасидан ҳозиргача 10 киши қамоққа олинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Санкт-Петербург теракт метро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!