Ушбу саҳифа автомат равишда янгиланди.
Бугун, 1 сентябрь куни Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинлари мусобақасининг сўнгги ўн тўртинчи куни ҳисобланади.
Унда иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишларига оид янгилик ва маълумотларни ушбу саҳифада онлайн кузатиб бордингиз. Маълумотларни сизга Жакарта шаҳридан журналист Акмалхон Эшонхонов етказиб борди. Шу тариқа, мусобақа якунига етди, эътиборингиз учун раҳмат!
Унда иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишларига оид янгилик ва маълумотларни ушбу саҳифада онлайн кузатиб бордингиз. Маълумотларни сизга Жакарта шаҳридан журналист Акмалхон Эшонхонов етказиб борди. Шу тариқа, мусобақа якунига етди, эътиборингиз учун раҳмат!
Яйра Ўзбекистон! Фарзандларинг Осиё ўйинларида 21-ОЛТИН медални қўлга киритишди! Сўнгги медаль самбочимиз ҳисобида!
Самбо. Нилуфар Давлетова терма жамоамизга навбатдаги КУМУШ медални тақдим этди
Бокс. ОЛТИН! 75 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Исроил Мадримов қозоғистонлик рақиби Аманкул Абилханни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Бокс. ОЛТИН! 69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бобоусмон Ботуров қозоғистонлик рақиби Асланбек Шимбергенов 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Бокс. ОЛТИН! 64 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Иқболжон Холдоров мўғулистонлик рақиби Баатарсух Чинзоригини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Бокс. Кумуш! 60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шунқор Абдурасулов монголиялик рақиби Эрденебат Цендбаатарга 3:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Бокс. ОЛТИН! 56 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Миразизбек Мирзахалилов Шимолий Корея вакили Жо Хё Нам билан жанг қилди рақибининг жароҳати эвазига ғалабани қўлга киритди. Демак, 3 та жангдан иккитаси муваффиқиятли ўтди.
Бокс. ОЛТИН! Жасурбек Латипов филиппинлик рақибини 3:1 ҳисобида таслим этди ва олтин медални расмийлаштирди.
Бокс. Кумуш! 49 кг вазн тоифасида биринчи бўлиб рингга кўтарилган Ҳасанбой Дўстматов ҳиндистонлик рақиби Амит билан жанг қилди ва 3:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Дзюдо. Жамоавий баҳсларда бронза медали учун Жанубий Корея терма жамоаси вакилларига қарши жанг ўтказамиз
Икки нафар самбочимиз Осиё ўйинлари финалига йўл олди. Камолиддин Ҳолмаматов финалда тожикистонлик Умед Ҳасанбоевга қарши жанг қилади.
Нилуфар Давлетова эса қозоғистонлик Дилдаш Куришбаевага қарши кураш олиб боради.
Бироздан сўнг Осиё ўйинларида бокс бўйича баҳслар бошланади. Унда 7 нафар боксчимиз олтин медаль учун рингга кўтарилади!
-49кг: Ҳасанбой Дўсматов - Амит (Ҳиндистон)
-52кг: Жасурбек Латипов - Роген Ладон (Филиппин)
-56кг: Миразиз Мирзаҳалилов - Хё Нам Жо (Шимолий Корея)
-60кг: Шунқор Абдурасулов - Тсендбаатар Ерденебат (Мўғулистон)
-64кг: Иқболжон Холдоров - Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)
-69кг: Бобоусмон Батуров - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
-75кг: Исроил Мадримов - Абилхан Аманкул (Қозоғистон)
Эшкак эшиш. Казанцева, Борзова, Шубина, Кочнева тўртлиги 500м масофага ўтказилган баҳсларда маррага учинчи бўлиб етиб боришди ва бронза медалига сазовор бўлишди!
Дзюдо. Афсуски, жамоавий баҳсларнинг ярим финалида Ўзбекистон терма жамоаси мағлуб бўлди.
Эшкак эшиш. 200 метр масофага ўтказилган баҳсларда кумуш медални қўлга киритган Артур Гулиев ва Элёржон Мамадалиевлар тақдирлаш маросимида.
Дзюдочиларимиз жамоавий баҳсларни бошлаб юборишди. Чорак финалда мезбонлар мағлуб этилди. Энди вакилларимиз ярим финалда қозоғистонлик рақибларига қарши татамига чиқишади
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Шубина/Борзова тандеми 500 метр масофага ўтказилган баҳсларда кумуш медалга эга чиқди!
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. 200 метр масофага ўтказилган баҳсларда ҳамюртларимиз Артур Гулиев ва Элёржон Мамадалиевлар КУМУШ медалга эга чиқишди
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. 200 метр масофага ўтказилган баҳсларда Дилноза Раҳматова маррага учинчи бўлиб етиб борди ва БРОНЗА медалини қўлга киритди.
Бугун ўзбек боксчиларининг етти нафари олтин медаль учун рингга кўтариладилар. Ҳамюртларимиздан кўплаб медаллар шодаси кутилмоқда.
Шунингдек, дзюдо бўйича аёллар ва эркаклар ўртасида жамоавий микс баҳслари ўтказилади. Қолаверса, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, самбо, триатлон бўйича мусобақаларда ҳам юртдошларимиз медаллар учун кураш олиб борадилар.
Баҳсларда иштирок этадиган спортчилар рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз:
Дзюдо:
Эркаклар, жамоавий (саралаш ва финал)
Аёллар, жамоавий (саралаш ва финал)
Самбо:
(саралаш ва финаллар)
-90кг: Камолиддин Холмаматов
-90кг: Неъмат Ёқубов
-68кг: Гулмира Исматова
-68кг: Нилуфар Давлетова
Бокс:
(финаллар)
-49кг: Ҳасанбой Дўсматов - Амит (Ҳиндистон)
-52кг: Жасурбек Латипов - Роген Ладон (Филиппин)
-56кг: Миразиз Мирзаҳалилов - Хё Нам Жо (Шимолий Корея)
-60кг: Шунқор Абдурасулов - Тсендбаатар Ерденебат (Мўғулистон)
-64кг: Иқболжон Холдоров - Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)
-69кг: Бобоусмон Батуров - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
-75кг: Исроил Мадримов - Абилхан Аманкул (Қозоғистон)
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш:
Ольга Умаралиева (яккалик, К1, 200м, финал)
Дилноза Раҳматова (яккалик, С1, 200м, финал)
Артур Гулиев, Элёржон Мамадалиев (жуфтлик, С2, 200м, финал)
Екатерина Шубина, Юлия Борзова (жуфтлик, К2, 500м, финал)
Наталья Казанцева, Юлия Борзова, Екатерина Шубина, Ксения Кочнева (тўртлик, К4, 500м, финал)
Триатлон: Александр Куришов, Жавоҳир Юнусов (яккалик, стандарт, финал)
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус