...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Ўзбекистонлик спортчилар натижаларидан онлайн репортаж якунланди


21:48, 31.08.2018 Спорт
 4 586

Саҳифа автомат равишда янгиланди.

Бугун, 31 август куни Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинларининг 13-кунги баҳслари ўтказилди.
 
Унда иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишларига оид маълумотлар ушбу саҳифада онлайн тарзда тақдим этиб борилди. Жакарта шаҳрижан махсус "Qalampir.uz" интернет-нашри учун Акмалхон Эшонхонов. Эътиборингиз учун раҳмат!
 
Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегациясининг Осиё ўйинлари-2018 мусобақасидаги умумий медаллар сони 57 тага етди. Уларнинг 15 таси олтин, 19 таси кумуш ва яна 23 таси бронза ҳисобланади. Умумий таблода 7-ўрин.

Самбо бўйича Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Нодира Гулова бронза медали учун курашда бошқа бир спортчимиз Мадина Турғунбоевани мағлуб этиб, бронза медалига сазовор бўлди.
 
Яна бир самбочи Аҳмад Раҳматиллоев тожикистонлик рақибидан устун келиб, бронза эгасига айланди.

Бокс. 75 кг вазн тоифасида Мадримовга ярим финал жангида филиппинлик Феликс Марсьял рақиблик қилди ва унда вакилимиз, 3:2 ҳисобида қийинчилик билан ғалаба қозонди ва еттинчи финалчи бўлди.

Бокс. 64 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Иқболжон Холдоров япониялик Дайсуке Нариматсу билан жанг ўтказди. Ушбу жангда Иқболжон 5:0 ҳисоби билан ғалаба қозониб, финалдаги жангини нақд қилди.

Бокс. Ҳозиргина 56 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Миразизбек Мирзахалилов индонезиялик Сунан Аморагамга қарши қийин жанг ўтказиб, натижада 5:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.

Бокс. 49 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ҳасанбой Дўстматов хитойлик Ву Жонглинга қарши жанг ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа финалига йўлланма олган тўртинчи ўзбек боксчисига айланди.

Дзюдо. Бекмурод Олтибоев бронза медали учун жангда эронлик Жавод Маҳжуб устидан ғалаба қозонди. Навбатдаги бронза!

Самбо. Мадина Турғунбоева ярим финалда мўғулистонлик рақибасига мағлуб бўлди. Энди у бронза медали учун бошқа бир спортчимиз, ўтиш жанглари орқали совринли ўринларга курашни давом эттираётган Нодира Гуловага қарши жанг қилади.

Дзюдо. Шерали Жўраев бронза медали учун ўтказилган баҳсда БАА вакили Иван Ремаренкони мағлуб этди ва совриндорлар қаторидан жой олди!
 
Дзюдо. Нодира Юлдашева бронза медали учун кечган жангда таиландлик Икуми Оедага ютқазиб қўйди.
 
Самбо. Мадина Турғунбоева ярим финалда! Нодира Гулова ва Аҳмад Раҳматиллоев эса чорак финалда мағлуб бўлишди.
 
Дзюдо. Афсуски, Шаҳзодбек Собиров бронза медали учун жангда япониялик Машу Бакерга имкониятни бой берди.

Боксда яна тўрт нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади. Яна бироздан сўнг Ҳасанбой Дўсматов, Миразиз Мирзаҳалилов, Иқболжон Холдоров ва Исроил Мадримовлар финал йўлланмаси учун жанг қиладилар.
 
Самбо. Аҳмад Раҳматиллоев илк босқичда мезбон самбочидан устун келди. Ислом Аҳмеджанов эса тожикистонлик рақибига имкониятни бой бериб қўйди.
 
Самбо. Нодира Гулова илк жангида вьетнамлик спортчини мағлуб этди. Мадина Турғунбоева эса туркманистонлик рақибасидан устун келди.
 
Бокс. 69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бобоусмон Ботуров ярим финал босқичида таиландлик рақиби Сайлом Ардега қарши жанг қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кетма-кет финалга йўлланма олган учинчи боксчига айланди.


Бокс. 60 кг вазн тоифасида Шунқор Абдурасулов таиландлик рақиби Жунтронг Ружакранга қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўзбек боксчилари ичида иккинчи финалчига айланди.

Бокс. 52 кг вазн тоифасида Жасурбек Латипов қирғизистонлик Озот Усеналиевга қарши рингга кўтарилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб мусобақа финалига йўлланма олди.

Дзюдо. Ҳамюртларимиз иштирокидаги бронза медали учун жанглар.
 
-90кг: Шаҳзодбек Собиров – Машу Бакер (Япония)
-100кг: Шерали Жўраев – Иван Ремаренко (БАА)  
+100кг: Бекмурод Олтибоев – Жавод Маҳжуд (Эрон)
+78кг: Нодира Юлдашева – Икуми Оеда (Таиланд)
 
Дзюдо. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда чорак финалда мағлуб бўлган спортчиларимиз ўтиш жангида ғалаба қозонишди ва бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлишди.
 
Дзюдо. Нодира Юлдашева ярим финалда жанубий кореялик рақибга ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали учун гиламга чиқади.
 
Дзюдо. Нодира Юлдашева ярим финалда. Қолган тўрт нафар дзюдочимиз эса чорак финалда имкониятни бой бериб қўйди…
 
Эшкак эшиш. 200 метрга жуфтлик баҳсларида иштирок этган Артур Гулиев/Элёржон Мамадалиев тандеми ўз гуруҳида энг яхши натижани кўрсатди ва финалга йўл олди. Эшкак эшиш баҳсларида финаллар эртага ўтказилади. Демак, бугун саралаш баҳсларида эшкак эшувчиларнинг барчаси финалга йўл олишди.
 
Дзюдо. Шерали Жўраев илк жангида непаллик рақибидан устун келди ва чорак финалга чиқди.
 
Дзюдо бўйича баҳслар бошланди. Рината Илматова мезбон рақибни мағлуб этди. Шаҳзодбек Собиров эса БАА вакилидан устун келди.
 
Эшкак эшиш. Ольга Умаралиева 200 метр (К1) масофага бўлган баҳсларда қатнашди ва ўз гуруҳида учинчи натижани қайд этиб, финалга чиқди.
 
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. 200 метр масофага баҳсларнинг саралашида стартга чиққан Дилноза Раҳматова ўз гуруҳида энг яхши натижани қайд этди ва тўғридан-тўғри финалга йўл олди.
 
Бугун баҳсларда қатнашадиган спортчиларимиз рўйхати:
 
Триатлон
05:30 – 08:00. Финал. А.Ҳакимова. Индивидуал стандарт.
 
Дзюдо. 07:00 – 10:00, 14:00 – 16:00
Саралашдан – финалгача. -78 кг, Н.Юлдашева.
Саралашдан – финалгача. +78 кг,Рината Илматова.
Саралашдан – финалгача. -90 кг, Ш.Собиров.
Саралашдан – финалгача. -100 кг, Ш.Жўраев.
Саралашдан – финалгача. +100 кг ортиқ, Б.Олтибоев.
 
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш
08:10. Саралаш. А.Гулиев, Э.Мамадалиев. Иккиталик. С2 × 200 м.
07:20. Саралаш. О.Умаралиева. Яккалик К1 × 200 м.
07:00. Саралаш. Д.Раҳматова. Яккалик С1 × 200 м.
 
Самбо
13:00. Финал, 52 кг. А.Раҳматуллаев.
13:00. Финал, 48 кг. Н.Гулова.
 
Бокс, ярим финал.
12:00. 52 кг. Жасурбек Латипов – Озот Усеналиев (Қирғизистон)
12:30. 60 кг. Шунқор Абдурасулов – Жунтронг Ружакран (Таиланд)
13:15. 69 кг. Бобоусмон Батуров – Сайлом Арде (Таиланд)
16:00. 49 кг. Ҳасанбой Дўстматов – Ву Жонглин (Хитой)
16:45. 56 кг. Миразизбек Мирзахалилов – Сунан Аморагам (Индонезия)
17:00. 64 кг. Иқболжон Холдоров – Дайсуке Нариматсу (Япония)
17:45. 75 кг. Исроил Мадримов – Фелих Марсьял (Филиппин).
 
Велоспорт-трек
12:08. Финал. А.Измайлов, Х.Холмуратов.
 
Сувга сакраш
11:55. Саралашдан – финалгача. Д.Ботиров. 3 метрдан сакраш.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров, Анвар Ильясов, Ҳасан Пирмуҳаммедов

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!