...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Самбодан иккита бронза медаль қўлга киритилди


21:46, 31.08.2018 Спорт
 1 297

Ўзбекистон спорт делегациясининг Осиё ўйинлари-2018 мусобақасидаги умумий медаллар сони 57 тага етди.

Самбо бўйича Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Нодира Гулова бронза медали учун курашда бошқа бир спортчимиз Мадина Турғунбоевани мағлуб этиб, бронза медалига сазовор бўлди.
 
Яна бир самбочи Аҳмад Раҳматиллоев тожикистонлик рақибидан устун келиб, бронза эгасига айланди.
 
Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегациясининг Осиё ўйинлари-2018 мусобақасидаги умумий медаллар сони 57 тага етди. Уларнинг 15 таси олтин, 19 таси кумуш ва яна 23 таси бронза ҳисобланади. Умумий таблода 7-ўрин.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Нодира Гулова Аҳмад Раҳматиллоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!