...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Ўзбекистонлик спортчилар натижаларидан онлайн репортаж якунланди


16:50, 29.08.2018 Спорт
 5 616

Ушбу саҳифа автомат равишда янгиланди.

Бугун, 29 август куни Индонезиядаги Осиё ўйинларида ўн биринчи кун баҳслари ўтказилди.
 
Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид хабарлар билан эса қуйидаги саҳифа орқали танишиб боришингиз мумкин бўлди. Ушбу саҳифа автомат равишда янгиланиб борди. "Qalampir.uz" учун Жакарта шаҳридан махсус Акмалхон Эшонхонов. Эътиборингиз учун раҳмат!
 
Енгил атлетика. Баландликка сакраш баҳсларида ўзбек спортчиларида олтин ва кумуш медаль!!! Светлана Радзивил 1,96м натижа билан Осиё ўйинлари рекордини янгилади ва олтин медалга эга чиқди. Надия Дусанова эса 1,94м баландликни забт этиб, кумуш медалга сазовор бўлди!
 
Енгил атлетика. Светлана Радзивил 1,96м баландликни забд этди ва Осиё ўйинлари рекордини янгилади. Бундан аввалги рекорд Светанинг ўзига (2010 йил, 1,95м) тегишли эди. Кураш давом этмоқда!
 
Енгил атлетика. Надия Дусанова ва Светлана Радзивил ўртасида олтин ва кумуш медаллар учун кураш кечмоқда!!! Ким биринчи бўлади? Бироздан сўнг билиб оламиз!!!

Енгил атлетика. Светлана Радзивил ва Надия Дусанова баландликка сакраш баҳсларида ўз иштирокларини бошлашди. Спортчиларимизнинг ҳар иккисидан медаль кутамиз.

Енгил атлетика. Учхатлаб сакраш машқларида 16,62м натижа кўрсатган Руслан Қурбонов КУМУШ медалга сазовор бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси спортчиси илк маротаба Осиё ўйинларида эркаклар ўртасида учхатлаб сакраш бўйича кумуш медални қўлга киритди.

Бокс. 75 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Исроил Мадримов эронлик рақиби Сайидшаҳин Мусавийдан 5:0 ҳисобида катта устунликга эга бўлди ва ярим финалга йўлланмани ҳақиқийсига қўлга киритди.

Енгил атлетика. Нигина Шарипова 200 метрга югуриш бўйича финал баҳсида маррага тўртинчи бўлиб етиб борди.

Кураш. Дилдор Шерметова финалда мўғулистонлик рақиб Басаняргал Баярбатни мағлуб этди ва ОЛТИН медаль соҳибасига айланди!!! 11-олтин!
 
Кураш. Сарвар Шомуродов ярим финалда эронлик Эляс Али Акбарига қарши жанг қилди ва имкониятни бой берди. Демак, ҳисобимизда яна бир бронза медали.
 
Дзюдо. Шаҳрам Аҳадов бронза медали учун ўтказилган жангда қирғизистонлик Артур Тега ютқазиб қўйди.
 
Кураш. Дилдор Шерметова финалда. Мухлиса Абдумаликова эса мўғулистонлик Басаняргал Баярбатга ютқазиб қўйди. Демак, Шерметова финалда жамоадоши учун реванш олишга уриниб кўради. Мухлиса Абдумаликова БРОНЗА медали соҳибаси.
 
Дзюдо. Афсуски, Гулноза Зияева бронза медали учун кечган баҳсда шимолий кореялик Сонг Сим Римга ютқазиб қўйди.

Бокс. 56 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Миразизбек Мирзахалилов мўғулистонлик рақиби Харкуу Энк-Амарга қарши жанг қилди ва рақибини 3:2 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга чиқди.

Кураш. Дилдор Шерметова, Мухлиса Абдумаликова ва Сарвар Шомуродов Осиё ўйинларининг ярим финалига йўл олди.
 
Дзюдо. Диёрбек Ўрозбоев финалда япониялик Тору Шишимега қарши гиламга чиқди ва олтин маҳо эвазига рақибини мағлуб этди. ОЛТИН МЕДАЛЬ!!!
 
Кураш. Тўрт нафар спортчимиздан уч нафари чорак финалга йўл олди. Бироздан сўнг Мухлиса Абдумаликова, Дилдор Шерматова, Сарвар Шомуродов ярим финал йўлланмаси учун гиламга чиқади. Мусо Собиров эса чорак финалда эронлик спортчига ютқазди.
 
Кураш. Мусо Собиров ҳам ғалаба билан бошлади. У илк жангида ҳиндистонлик рақибни мағлуб этди.

Кураш. Дилдор Шерметова Филиппин, Сарвар Шомуродов яманлик спортчидан устун келди.
Бокс. 64 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Иқболжон Холдоров Жанубий Корея вакили Лим Хюн Сук билан жанг қилиб, рақибини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга чиқди.

Курашчиларимиз бошлашди. -63кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Мухлиса Абдумаликова афғонистонлик рақибидан устун келди ва нимчорак финалга чиқди.

Бокс. 49 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Ҳасанбой Дўстматов қирғизистонлик рақиби Мирлан Туркбай ўғлини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди.

Дюздо. Демак, уч нафар спортчимизда совринли ўринлар қўлга киритиш имконияти мавжуд. Бугун маҳаллий вақт билан соат 16:00дан сўнг (Тошкентда 14:00) медаллар учун баҳслар ўтказилади.
 
-60кг: Диёрбек Ўрозбоев – Тору Шишиме (Япония) (олтин медаль учун)
-66кг:  Шаҳрам Аҳадов – Артур Те (Қирғизистон) (бронза медали учун)
-52кг:  Гулноза Зияева – Сонг Сим Рим (Шимолий Корея (бронза медали учун)
 
Дзюдо. Шаҳрам Аҳадов ярим финалда жанубий кореялик Баул Анга имкониятни бой берди ва энди бронза медали учун жанг қилади.
 
Дзюдочимиз Диёрбек Ўрозбоев жанубий кореялик рақибидан устун келди ва финалга йўл олди.
 
Велоспорт. Рината Байметова темпо йўналишида ўнинчи натижани кўрсатди.
 
Дзюдо. Гулноза Зияева бронза медали учун жанг қилади. Ҳамюртимиз ўтиш жангида туркманистонлик рақибга қарши жанг қилиши лозим эди. Бироқ, туркман спортчисининг жароҳати сабаб ҳамюртимиз бронза медали учун жангда тўғридан-тўғри иштирок этадиган бўлди.
 
Дзюдо. Ярим финалга йўл олган икки нафар спортчимиз Диёрбек Ўрозбоев ва Шаҳрам Аҳадовлар финал йўлланмаси учун жанубий кореялик дзюдочиларга қарши татамига чиқадилар.
 
Дзюдочимиз Гулноза Зияева чорак финалда жанубий кореялик Дасол Паркка мағлуб бўлди.
 
Дзюдо. Диёра Келдиёрова бронза медали учун ўтиш жангида шимолий кореялик Ю Сун Жонга ютқазиб қўйди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.
 
Велоспорт. Омниум баҳсларида қатнашаётган Рината Байметова скратч йўналишида энг яхши натижани қайд этди.
Дзюдо. Шаҳрам Аҳадов Шимолий Корея спортчисини мағлуб этди ва ярим финалга чиқди.

Эшкак эшиш. Байдаркада 1000 метрга сузган Шоҳруҳбек Аъзамов ва Шаҳриёр Маҳкамов тандеми ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади ва тўғридан-тўғри финалда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.
 
Синхрон сузиш. Спортчиларимиз техник машқлар якунларига кўра ўнта жамоа ичида бешинчи натижани қайд этишди.
 
Дзюдо. Диёрбек Ўрозбоев Хитой Тайпейидан ташриф буюрган рақибини мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди.
 
Дзюдо. Шаҳрам Аҳадов тожикистонлик рақибидан устун келди ва чорак финалга йўл олди. Гулноза Зияева эса ҳиндистонлик дзюдочини мағлуб этиб чорак финалга чиқди.
 
Дзюдо. Афсуски, Диёра Келдиёрова япониялик спортчига ютқазиб қўйди.
 
Енгил атлетика. Кўпкурашда иштирок этаётган Осиё ўйинларининг амалдаги ғолиби Екатерина Воронина бешта машқдан сўнг олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Олдинда найза улоқтириш ва 800 метрга югуриш баҳслари бор. Умид қиламизки, ана шу иккита чиқиш орқали спортчимиз совриндорлар қаторига кириш учун етарли бўлган очколарни тўплай олади.
 
Дзюдо. Диёрбек Ўрозбоев ҳиндистонлик рақибини иппон баҳоси билан мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.
 
Эшкак эшиш. Байдаркада эшкак эшиш бўйича тўртлик баҳсларида қатнашган спортчиларимиз маррага учинчи бўлиб етиб боришди ва тўғридан-тўғри финалда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишди. Финал эртага ўтказилади.
 
Дзюдо. Диёра Келдиёрова илк даврада лаослик рақибасини мағлуб этди ва чорак финалга чиқди.
 
Бугун баҳсларда иштирок этадиган ўзбек спортчиларии рўйхати билан танишинг:
Синхрон сузиш: (Жамоавий, саралаш ва финал)
А.Морозова
А.Елтишева
М.Тўлқинова
Д.Онкес
Д.Шомирзаева
Х.Тошхўжаева
А.Рўзметова
Х.Ҳакимова
Н.Шомақсудова
Н.Тўлқинова
 
Енгил атлетика:
Нигина Шарипова (200м югуриш, финал)
Светлана Радзивил (баландликка сакраш)
Надия Дусанова (баландликка сакраш)
Руслан Курбанов (учхатлаб сакраш)
Екатерина Воронина (кўпкураш: узоқликка сакраш, найза улоқтириш, 800м югуриш)
 
Дзюдо:
-60кг: Диёрбек Ўрозбоев
-66кг: Шаҳрам Аҳадов
-48кг: Диёра Келдиёрова
-52кг: Гулноза Зияева
 
Кураш:
-63кг: Мухлиса Абдумаликова
-63кг: Дилдор Шерметова
-81кг: Мусо Собиров
-81кг: Сарвар Шомуродов
 
Бокс
Эркаклар. Чорак финал баҳслари
49 кг. Дўстматов Ҳасанбой — Мирлан Туркбай ўғли (Қирғизистон) — 11:00
64 кг. Иқболжон Холдоров — Лим Хюн Сук (Жанубий Корея) — 12:30
56 кг. Миразизбек Мирзахалилов — Харкуу Энк-Амар (Мўғулистон)  — 16:15
75 кг. Исроил Мадримов — Сайидшаҳин Мусавий (Эрон)  — 17:15
 
Велоспорт, трек:
Рината Байметова (омниум, саралаш)
Андрей Измайлов (4000км)
 
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш:
Шоҳруҳ Аъзамов, Шаҳриёр Маҳкамов, (жуфтлик, 1000м, саралаш)
 
Александр Тропин, Жавоҳир Нурматов, Вильям Ибрагимов, Алексей Мочалов (тўртталик, 500м, саралаш)
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов, Маъруфжон Асқаров, Анвар Ильясов

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!