Саҳифа автомат равишда тўлдириб борилди.
Бугун, 23 август куни Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларининг бешинчи куни доирасида ўзбекистонлик кўплаб спортчилар баҳсларда иштирок этди.
Автомат равишда янгиланадиган ушбу саҳифада спортчилар натижалари билан онлайн танишиб боришингиз мумкин бўлди.

Шунинг билан ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги кундаги иштироклари ниҳоясига етди.
Теннис. Афсуски Жўрабек Каримов хитойлик рақибига 2:6, 4:6 ҳисобида ютқазиб қўйди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.
Оғир атлетикачи Муаттар Набиева ўз иштирокини якунлади. У даст кутаришда 98, силтаб кўтаришда 119, умумий ҳисобда эса 217 кг тошни ўзига бўйсундира олди ва якунда тўртинчи ўрин билан кифояланди.
Футбол. Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. Голларга Икром Алибоев, Жавоҳир Сиддиқов ва Забиҳилло Ўринбоевлар муаллифлик қилди. Энди ОТЖ ярим финал йўлланмаси учун Эрон ёки Жанубий Корея терма жамоаларидан бирига қарши майдонга тушадилар.
Спорт гимнастикаси. Оксана Чусовитинада КУМУШ медаль! Оксана ўзининг севимли йўналиши ҳисобланган таяниб сакраш машқларида 14,287 балл тўплади ва иккинчи ўрин соҳибасига айланди.
Пенчак силат бўйича баҳсларда иштирок этган уч нафар спортчимиз илк жангларидаёқ имкониятни бой беришди ва мусобақадаги иштирокларини якунлади.
Оғир атлетика. Бироздан сўнг Муаттар Набиева ўз иштирокини бошлайди.
Спорт гимнастикаси. Оксана Чусовитина ўз иштирокини бошламоқда. Ундан медаль кутиб қоламиз!
Таэквондо. Мадина Маннопова таиландлик Панипаг Вонгпаттанакитга 3:21 ҳисобида ютқазиб қўйди ва КУМУШ медаль соҳибасига айланди. Бу 17 ёшли Мадина учун ажойиб натижа!
Футбол. Ўзбекистон ҳамда Гонконг терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланди.
Оғир атлетика. Шаҳзодбек Худойберганов ўз иштирокини якунлади. Даст кўтаришда 153 кг натижа кўрсатган Шаҳзод, силтаб кўтаришда ҳар уччала имкониятдан фойдалана олмади.
Таэквондо. Мадина Маннопова ярим финалда япониялик Мию Ямадани 14:11 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди!
Пенчак силат бўйича баҳслар старт олмоқда. Унда бугун бир қатор спортчиларимиз иштирок этишлари кўзда тутилган.
Оғир атлетикачимиз Шаҳзод Худойберганов даст кўтаришда 153кг натижа кўрсатди. Энди у силтаб кўтаришда ўз чиқишларини бошлайди.
Теннис. Денис Истомин қозоғистонлик Александр Бубликка қарши ўйинини якунлади. Денис 6:1, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган бир вақтда рақиб ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Демак, Истомин ярим финалда!
Велоспорт. 150 км масофага бўлган беллашувда Мурод Холмуродов 15, Марат Измайлов эса 39-ўринни эгаллади.
Оғир атлетика бўйича Шаҳзод Худойберганов ўз иштирокини бошламоқда.
Слаломда эшкак эшиш бўйича финалда иштирок этган Жонибек Темиргалиев 97,44 натижа қайд этди ва кучли учликка кира олмади.
Сузиш баҳсларида иштирок этган ҳар уччала спортчиларимиз ҳам ўз иштирокларини якунладилар.
Слаломда эшкак эшиш. Жанибек Темиргалиев ярим финалда муваффақиятли иштирок этди ва финалга йўл олди. Бошқа бир слаломчимиз Рамил Кирпичев эса ўз иштирокини ярим финалда якунлади.
Таэквондо. Мадина Маннопова чорак финалда ливанлик Анна Эл Ҳаддадни 11:5 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. Энди у финал чиптаси учун япониялик Мию Ямадага қарши жанг қилади.
Академик эшкак эшиш бўйича тўртлик баҳсларида қатнашган ҳамюртларимиз финалда учинчи натижани қайд этди ва БРОНЗА медалини қўлга киритдилар.
Таэквондо. Афсуски Ҳожиакбар Зокиров иккинчи жангида эронлик Амирмуҳаммад Баҳшикалорига 4:24 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Таэквондо. Мадина Маннопова илк жангида гонконглик Суи Ваини 20:8 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқичга чиқди.
Академик эшкак эшиш. Яна бир жуфтлигимиз: Сардор Тўлқинхўжаев ва Алишер Турдиев финалда маррага иккинчи бўлиб етиб келишди. КУМУШ МЕДАЛЬ!
Академик эшкак эшиш. Жуфтлик баҳсларида финалда иштирок этган Шаҳбоз Абдужабборов ва Шаҳбоз Холмурзаевлар маррага биринчи бўлиб етиб бордилар. ОЛТИН МЕДАЛЬ!
Таэквондо. Ҳожиакбар Зокиров илк жангида афғонистонлик Шариф Муродини 21:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Гольф. Ҳамюртларимиз жамоавий баҳсларда ўз иштирокларини бошлаб юборишди.
Бугунги беллашувларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар рўйхати:
Сузиш
Артём Козлюк (50 м батерфлай сузиш, саралаш ва финал)
Хуршиджон Турсунов (100 м эркин сузиш, саралаш ва финал)
Алексей Тарасенко (100 м эркин сузиш, саралаш ва финал)
Таэквондо:
-68кг: Хожиакбар Зокиров (саралаш ва финал)
-49кг: Мадина Маннопова (саралаш ва финал)
Гольф:
(жамоавий, 1-босқич)
К. Кубаналиев
С.Чен
Р.Тен
Е.Ли
Оғир атлетика:
-77кг: Шаҳзод Худойберганов (финал)
-58кг: Муаттар Набиева (финал)
Пенчак Силат:
Нурилло Саидов
Ҳусанхон Баратов
Аюбхон Абдуллаев
Велоспорт:
(Шоссе, яккалик, 150км):
Мурод Холмуродов
Андрей Измайлов
Слаломда эшкак эшиш:
(яккалик, ярим финал, финал)
Жонибек Темургалиев
Рамиль Кирпичев
Академик эшкак эшиш:
Жасурбек Мавлонов (яккалик М1х, финал)
Шаҳбоз Холмурзаев, Шаҳбоз Абдужабборов (жуфтлик, финал)
Сардор Тўлқинхўжаев, Алишер Турдиев (Жуфтлик М2-, финал)
И.Мамбетназаров, Ш.Нажмиев, Ш.Хакимов, З.Усмонов (тўртталик LM4-, финал)
Теннис:
(Яккалик, чорак финал)
Денис Истомин – Александр Бублик (Қозоғистон)
Жўрабек Каримов – Йибинг Ву (Хитой)
Футбол:
Ўзбекистон – Гонконг
Спорт гимнастикаси:
Оксана Чусовитина (эркин машқлар, финал).

Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров, Ҳасан Пирмуҳаммедов, Анвар Ильясов, Абдулло Файзуллаев.