...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон 10-ўринни банд этди, олтинлар керак!


22:31, 20.08.2018 Спорт
 3 124

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг иккинчи кунида медаллар сонини еттитага етказди.

Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг иккинчи куни ниҳоясига етди. Ўзбекистонлик спортчилар дастлабки кунга қараганда, бугун медалларни биттага кўпайтирди.
 
Жумладан, Ўзбекистон спорт делегацияси тарихида илк бора ушу спорт туридан дастлабки медаль қўлга киритилди. Дарья Латишева финалда рақибига имкониятни бой бериб, кумуш медалга сазовор бўлди.
 
-58 кг вазн тоифасида таэквандочи Ниёз Пўлатов финал баҳсида Жанубий Корея вакилига мағлубиятга учраб, кумуш медаль билан тақдирланди.
 
-67кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган таэквандочи Нигора Турсунқулова ҳам ярим финалда жанубий кореялик рақибга ютқазди ва бронза медалига лойиқ кўрилди.
 
Куннинг сўнгги медалини эркин кураш спорт тури бўйича беллашаётган Давит Модзманашвили Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига қўшиб қўйди. У бронза медали учун ўтказилган жангда ҳиндистонлик рақиби устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, совриндорлар қаторидан жой эгаллади.

Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг иккинчи кунида медаллар сонини еттитага етказди.
 
Сана Спортчи Спорт тури Медаль
1 19.08.2018 Сирожиддин Ҳасанов Эркин кураш Бронза
2 19.08.2018 Бекзод Абдураҳмонов Эркин кураш Олтин
3 19.08.2018 Магомед Ибрагимов Эркин кураш Бронза
4 20.08.2018 Дарья Латишева Ушу Кумуш
5 20.08.2018 Ниёз Пўлатов Таэквандо Кумуш
6 20.08.2018 Нигора Турсунқулова Таэквандо Бронза
7 20.08.2018 Давит Модзманашвили Эркин кураш Бронза

Айни пайтда Ўзбекистон делегацияси томонидан 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медали бор. Умумий ҳисобда Ўзбекистон 10-ўринда боряпти.
 
Рўйхатнинг кучли учлигини Хитой (36 медаль), Япония (30) ва Жанубий Корея спорт делегациялари эгаллаган.

Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров

 

Теглар:Осиё ўйинлари .Asian Games 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!