Равшан Ҳайдаров шогирдлари гонконгликлар тўсиғидан ўта олса, чорак финалда Эрон – Жанубий Корея жуфтлиги ғолибига қарши майдонга чиқади.
Ўзбекистон U23 терма жамоаси плей-оффда “А” гуруҳида 3-ўринни олган Гонконг терма жамоасига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.
Мазкур ўйин 23 август куни бўлиб ўтади. Агар Равшан Ҳайдаров шогирдлари гонконгликлар тўсиғидан ўта олса, чорак финалда Эрон – Жанубий Корея жуфтлиги ғолибига қарши майдонга чиқади.
Осиё Ўйинлари-2018. Футбол. Нимчорак финал жуфтликлари
23 август, жума
Фаластин - Сурия
Вьетнам - Баҳрайн
Ўзбекистон - Гонконг
Эрон - Жанубий Корея
24 август, шанба
Хитой - Саудия Арабистони
Малайзия - Япония
Индонезия - БАА
Бангладеш – КХДР.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Qalampir.uz” Ўзбекистоннинг навбатдаги рақиби Индонезия бўлиши мумкинлигини тахмин қилган эди, аммо мезбонлар Гонконг билан ўйинда ажойиб камбэк амалга ошириб, “A” гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов