
Давит финал учун кечган баҳсда эса эронлик кучли рақибга имкониятни бой бериб қўйган эди.
-125кг вазн тоифасида баҳсларида Ўзбекистон либосида беллашган Давит Модзманашвили мусобақа давомида Индонезия, Мўғулистон вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.
Финал учун кечган баҳсда эса эронлик кучли рақибга имкониятни бой берди. Бронза медали учун ўтказилган жангда ҳиндистонлик рақиби устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, совриндорлар қаторидан жой эгаллади.
Ушбу медаль Ўзбекистон спорт делегацияси учун мазкур Осиё ўйинларидаги еттинчиси бўлди. Айни пайтда Ўзбекистон делегацияси томонидан 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медали қўлга киритилди.
Суратлар муаллифи Анвар Ильясов