...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Илҳом Жўраев ярим финалга чиқди, қолганлар хайрлашди


10:46, 25.08.2018 Спорт
 1 874

Икки жиу-житсучи мусобақани тарк этди, Илҳом Жўраев давом этади.

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларининг еттинчи кунидаги мусобақалар давом этмоқда. Ҳозирча Ўзбекистон спорт делегация ҳисобидаги медаллар 21 талигича сақланиб турибди.
 
Бироз аввал жиу-житсучи Жаҳонгир Мираҳмедов нимчорак финалда БАА вакили Саид Алмарзуига 0:100 ҳисобида мағлуб бўлиб мусобақани тарк этди.
 
Шунингдек, жиу-житсуда яна бир ўзбекистонлик спортчи мағлуб бўлди. -62 кг вазн тоифасидаги спортчи Раҳимжон Субхонов қирғизистонлик Алимгелди Абдижамил Улуга 0:2 ҳисобида ютқазди.
 
Қувонарлиси, яна бир жиу-житсучи Илҳом Жўраев чорак финалда қувайтлик Эмад Алсумаидни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров

Теглар:Asian Games Осиё ўйинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!