
Ўзбек спортчилари Ўзбекистонда ҳам Индонезияда биргаликда, бирдамликда қўллаб-қувватламоқда.
Ушбу муҳим баҳс олдидан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан бугунги кундаги бокс юлдузлари, Олимпия ўйинлари чемпионлари, нуфузли халқаро турнирлар ғолиблари ОТЖ футболчилари истиқомат қилаётган меҳмонхонага боришди ва уларни қўллаб-қувватлашларини маълум қилдилар. Шунингдек, ғолиблик рухи билан бўлишишди, уларга омад тилашди.

Индонезиядаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси байроқдори Исроил Мадримов, Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ва бошқа боксчилар сўзга чиқиб, руҳий томонлама қўллаб-қувватлашларини айтдилар.



Равшан Ҳайдаров шогирдлари эса ушбу эътибордан хурсанд бўлиб, Жанубий Кореяга қарши ўйинда бор кучларини ишга солиб, ғалаба қозонишлар ва ваъда қилинган чемпионликни Ўзбекистон Халқига тақдим этишларини таъкидлади.