
Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 24 та спорт турида иштирок этган.
Бугун 2002 йилги Осиё ўйинлари ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 24 та спорт турида иштирок этган.
Мамлакат шарафини 175 нафар атлет ҳимоя қилган. Мусобақа якунига кўра, терма жамоа аъзолари 15 та олтин, 12 та кумуш ва 24 та бронза медалларини қўлга киритган. Умумий ҳисобда 51 та медаль соҳиби бўлинган. 14 спорт турида ўзбекистонлик спортчилар совриндорлар қаторидан жой олган.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, XIV Осиё ўйинлари Ўзбекистон учун бугунги кунгача медаллар сифати бўйича энг муваффақиятлиси ҳисобланади. 2002 йилги Осиё ўйинларида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, XVIII Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими эртага, 18 август куни маҳаллий вақт билан 18:08 да (Тошкент вақти билан 16:08) бошланади.

Жакартадан махсус