Дунённиг 70 дан ортиқ давлатидан 300 га яқин иштирокчилар тадбирда қатнашиш истагини билдирган.
“I Халқаро мақом санъати анжумани”га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишлаб ўтказилган Матбуот анжуманида ушбу форумнинг аҳамияти хусусида сўз борди.
Бугунги кунгача, дунённиг 70 дан ортиқ давлатидан 300 га яқин иштирокчилар тадбирда қатнашиш истагини билдирган. Хусусан, 29 давлатдан 162 нафар ижрочилар ўз санъатларини намоён этмоқчи бўлса, 20 та давлатдан илмий-амалий конференцияда қатнашиш учун мурожаат келиб тушган. Бундан ташқари, 8 та давлат вакиллари Ҳакамлар ҳайъати аъзолигига киритилган бўлса, 19 та давлатда ўтказиладиган турли даражадаги фестиваллар директорлари ҳам қатнашишни ният қилган. 17 та давлат эса меҳмон сифатида иштирок этмоқчи. Халқаро анжуманни ёритиш мақсадида 30 та давлатдан 40 га яқин оммавий ахборот воситалари вакилларининг келиши кутилмоқда.
Унга кўра, Матбуот маркази фаолиятига раҳбарлик қилиш, унинг ишини мувофиқлаштириш вазифаси Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига юклатилди.
Матбуот маркази томонидан анжуманни кенг ёритиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқилди ва амалга татбиқ этилмоқда. Бундан ташқари, Марказ фаолиятини тезкорлик билан ташкил қилиш, ОАВни анжуман ва мавзуга оид материаллар билан таъминлаб бориш мақсадида анжуманнинг www.maqomfourm.uz расмий сайти, Telegram ижтимоий тармоғида журналистлар учун алоҳида гуруҳи ташкил қилинди.