Завод ҳудудида Ислом Каримов ёдгорлик комплекси ҳам бунёд этилди.
Асака шаҳридаги автомобиль заводига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи берилди. Бу ҳақда компаниянинг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, завод ҳудудида Ислом Каримов ёдгорлик комплекси ҳам бунёд этилди. Мазкур комплекс қисқа вақт ичида Республика ҳукумати, Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, Андижон вилояти ҳокимияти томонидан қурилди.
Ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросими куни шунингдек, “Ислом Каримов ва Ўзбекистонда автомобиль саноатининг ривожланиши” мавзусидаги кўргазма ҳам ўз ишини бошлади.
Ислом Каримов Ўзбекистонда автомобилсозлик саноатини жорий қилган, Асака автособиль қурилиши заводида маҳаллий транспорт воситаларини ишлаб чиқариш ишларига бевосита раҳбарлик қилган, уни ривожлантириш учун катта эътибор қаратган.
Асакадаги заводга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номининг берилиши барча ходимлар учун катта шараф эканлиги қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 ноябрь куни "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади. Қарорга асосан, юбилей тадбирлари кенг нишонланади.

Дурдона Расулова