...
МЕНЮ
ONLINE TV

Арзоннинг шўрваси татимас: Петербургда ишлаб чиқарилган творог маҳсулоти елимга қиёсланди


16:27, 07.06.2016 Бу қизиқ
 3 007

Творог ёндириб кўрилгач, ундан байбўй ҳид чиқди, эриб кетди, сўнг елимга ўхшаб қотиб қолди.

Петербурглик фуқаро баҳоси унча қиммат бўлмаган ғаройиб творог маҳсулотини “кашф” қилгани ҳақида хабар берди. Харидор творогни ош қошиғига солиб ёндириб кўрди ва ушбу жараённи видеотасвирга олиб, интернет тармоғига жойлаштирди.
 
Видеотасвирлардан шу нарса маълумки, инсон истеъмол қилиши учун сотиладиган творог нафақат ёниш, балки эриш, бадбўй ҳид “таратиш” ва охир-оқибат елим каби қотиб қолиш “хусусияти”га эга экан.
 
Истеъмолчи ушбу творог маҳсулоти Лев Толстой номидаги липецк сут маҳсулотлари заводи томонидан ишлаб чиқарилганини ҳам айтиб ўтган. Харидорни бу творог турининг бошқа творог маҳсулаотларидан анча арзон экани ажаблантирган. Тўғри, қадоқ устида унинг творог эмас, творогли маҳсулот экани ёзилган. Бироқ бу унинг ёниши ва охирида елим каби қотиб қолишини англатмайди. Қонунга биноан творогли маҳсулотларда 50 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги турли ёғлар бўлиши лозим. Аммо аниқланишича, ушбу творогли маҳсулотда ёғлар мутлақо мавжуд эмас. Заводда эса маҳсулот 100 фоизлик ёғ моддалари ўрнини босувчи модаларлар асосида ишлаб чиқарилиши ҳақида айтишган. Ушбу творогли маҳсулот фақат Петербургда сотилади. Ундан қандолатчилик маҳсулотларини пиширишда ҳам фойдаланилади. Буни қарангки, Петербургда ишлаб чиқарилганига қарамай, у “Словянкое” ва “Псковское” номлари остида савдога чиқарилган. Истеъмолчининг интернет тармоғига жойлаштирган ушбу видеосидан сўнг, Петербург ва Россиянинг бошқа шаҳарларида творог маҳсулотларини оз бўлсада ёмонидан яхшисини ажратишга имкон туғилса, ажаб эмас.
Умида Якубова

Теглар:Творог Петербург Истеъмолчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!