Табиблар Зубайданинг кўриниши асл ҳолига қайтмаслиги ва у шу алфозда вафот этишга маҳкум эканини айтишарди. Бироқ...
Фалокатда Зубайданинг, айниқса, боши, бўйни ва юзи жуда қаттиқ куйди. Қизалоқнинг отаси ёрдам сўраб кўплаб маҳаллий табибларга мурожаат қилишди. Бироқ уларнинг ҳаммаси Зубайданинг кўриниши асл ҳолига қайтмаслиги ва у шу алфозда вафот этишга маҳкум эканини айтишарди. Бироқ Зубайданинг ота-онаси, яқинлари табибларнинг тасаллисидан таскин топишмади.
Кутилмаганда, Қобул шаҳрига АҚШлик ҳарбий шифокорлар келишди. Умидлари сўнаётган қизни кўриб, пластик жарроҳлик амалиётини ўтказиш лозимлигини айтишди. Зубайда профессионал пластик жарроҳлар қўлида АҚШда операция қилинди.
Зубайдага ёрдам бериш учун турли вазиятларда куйган болаларни қўллаб-қувватловчи хайрия ташкилотлари ёрдамга келишди. Албатта, Зубайда узоқ вақт даволаниши ва бир қатор пластик жарроҳлик амалиётларини бошидан ўтказиши кераклигини ҳамма яхши биларди. Барча яқинлари, шифокорлар ва албатта Зубайданинг истаги туфайли, биринчи пластик жарроҳлик амалиётидан кейинги ижобий натижалар кўзга кўрина бошлади.
1 йил давомида қизалоқ қатор жарроҳлик амалиётларини бошдан кечирди. Орадан узоқ вақт ўтгач, қизларини кўрган Зубайданинг ота-онаси шифокорларнинг маҳоратига тан беришди. Энди Зубайда ҳам бошқалар каби ҳаёт кечириши мумкин эди. Ўз-ўзидан АҚШдаги шифохонада даволаниш чоғида у инглиз тилини бутунлай ўзлаштирди. Бундан ташқари у АҚШда кўплаб дўстлар орттирди ва келажакда қандай касбни эгаллаши борасида ҳам қарор қабул қилди.
Тиббий жараёнлар якунига етгач, у оиласи бағрига Афғонистонга қайтди. Зубайда келажакда педиатр бўлиш ва болаларни даволашни орзу қилмоқда.