Таймазов 2008 йилда Пекин олимпия ўйинларида эркин кураш бўйича олтин медални қўлга киритган эди.
Расмий хабарда айтилишича, Таймазов яқин вақт ичида олтин медални Халқаро олимпия қўмитасига қайтариши лозим. Унинг допинг таҳлилида туринабол ва станозолол аниқланди.
Ўзбекистонлик курашчи қаторида, шунингдек, эркин кураш устаси украиналик Василий Федоришин, Олимпия ўйинлари-2008 вице-чемпиони, 2012 йилги Лондон Олимпиадаси кумуш медали совриндори россиялик оғир атлетика устаси Светлана Царукаева ҳам ўз мукофотларидан маҳрум бўлишган.