...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ароқнинг уйи куйсин: Наманганлик фуқаро танишини пичоқлаб ўлдирди


18:32, 08.04.2018 Жамият
 5 002

Икки улфат орасида чўзилган узоқ майхўрликнинг якуни фожиа билан якун топди.

6 апрель куни Наманган шаҳрида 47 ёшли А.Маллабаев 53 ёшли Б.Узоқбаевни уйига спиртли ичимлик ичиш учун таклиф этган. Узоқ давом этган майхўрлик давомида келиб чиққан жанжал оқибатида А.Маллабаев Б.Узоқбаевнинг елкасига пичоқ санчган ва жабрланувчи воқеа жойида оламдан ўтган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Айтилишча, шу куни 21.30 ларда Обод МФЙ У.Маллабаев кўчаси 4-уйда яшовчи, 1971 йилда туғилган А.Маллабаев уйида таниши,  1965 йилда туғилган Б.Узоқбаев билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро низо оқибатида Б.Узоқбаевнинг елка қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада Б.Узоқбаев воқеа жойида вафот этган. А.Маллабаев эса қўлга олинган.
 
Бўлиб ўтган воқеа юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Наманган пичоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар