Пашинян Арманистонда бир неч ҳафта давом этган “Баҳмал инқилоб” натижасида ҳукумат раҳбарларигига келган эди.
“Арманистон Бош вазири жорий йил сентябрь ойида муддатдан олдин парламент сайловларини ўтказишга эришмоқчи. Янги сайлов кодексини шу кунларда парламент кун тартибига киритилади, унга овоз бериш 15 июлда бўлиб ўтади. Кодекс қабул қилингач, Пашинян истеъфога чиқмоқчи”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Арманистон ҳукумат раҳбари Никол Пашинян сиёсий жамоасининг асосий мақсади муддатдан олдин сайлов ўтказиш эканини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, сайловлар бир йил ичида бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, Пашинян Арманистонда бир неч ҳафта давом этган “Баҳмал инқилоб” натижасида ҳукумат раҳбарларигига келган эди.