...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ақтўбелик талабалар дабдабали битирув кечаси ўрнига кам таъминланган оилаларга ёрдам беришди


10:37, 16.06.2016 Олам
 4 106

Қизлар соч турмагидан, йигитлар эса смокингдан воз кечишди. Шу тариқа 60 минг танге тежаб қолинди.

Ақтўбе шаҳрида Марат Оспанов номидаги Ғарбий-Қозоғистон давлат тиббиёт университети талабалари дабдабали битирув кечасини ўтказишдан воз кечиб, муқаддас Рамазон ойида кам таъминланган оилаларга ёрдам беришга қарор қилишди, деб ёзади “Nur.kz” нашри.
 
ҒҚДТУ талабаси Дархон Кошановнинг сўзларига кўра, дастлаб талабалар дабдабали битирув кечасини уюштиришга қарор қилишган. Бироқ улар ўзаро маслаҳатлашиб, муборак Рамазон ойида дабдабали битирув кечасига кетадиган харажат миқдорини камайтириб, уни тор доирада ўтказишга, тежаб қолинган пулларга эса кам таъминланган ақтўбеликларга ёрдам беришга қарор қилишган.
 
“Биз атрофимизда ёрдамга муҳтож оилалар кўплигини биламиз. Талабалар ётоқхонаси биносида битирув кечасини ўтказиш юзасидан маслаҳатлашар эканмиз, тадбирни тор доирада ўтказишга қарор қилдик. Қизлар соч турмакларини ўзлари қиладиган бўлишди, биз йигитлар эса смокинг киймаймиз, тадбирни қимматбаҳо ресторанда эмас, кичик кафеда нишонлаймиз”, дейди Дархон.
 
Шу йўл билан тежаб қолинган 60 минг тенгега талабалар турли озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишди ва кам таъминланган оилаларнинг рўйхати асосида уларга ушбу маҳсулотларни етказиб беришди. Улар қаторида имконияти чекланган оилалар, меҳрибонлик уйлари, кўп болали ва кам таъминланган оилалар, ногиронлар бор эди.
Умида Якубова

Теглар:Ақтўбе Талабалар Рамазон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!