...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актриса Энн Хэтэуэй БМТ элчиси бўлди


10:17, 16.06.2016 Олам
 3 435

Актриса халқаро миқиёсда аёллар ҳуқуини ҳимоя қилади.

Америкалик актриса, “Оскар” мукофоти совриндори  Энн Хэтэуэй Бирлашган миллатлар ташкилотида  аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ва жинсий тенглик бўйича кўнгилли элчиси бўлди.
 
Хабарда айтилишича, актриса аёлларнинг ҳуқуқларини анчадан бери ҳимоя қилиб келади ва унинг ташкилот доирасида қиладиган ишлари ўз самарасини беради. У халқаро миқиёсда фаолият олиб боради.
 
Хэтэуэйнинг сўзларига кўра, жинсий тенглик бўйича кўплаб мувафаққиятларга эришилган ва бунинг устида янада кўпроқ ишлаш керак.
 
Маълумот ўрнида, Энн Хэтэуэй Виктор Гюго асари асосида суратга олинган “Қувилганлар” фильмида Фантина ролини моҳирона ижро этган ва у “Олтин глобус”,  “Оскар” ва бошқа  мукофотларга сазовор бўлган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Энн Хэтэуэй БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!