...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ақтўбедаги фожиа юзасидан Қозоғистонда ҳукумат комиссияси тузилди


14:27, 18.01.2018 Олам
 4 338

Комиссия таркибига ИИВ ўринбосари Е.Тургумбаев, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари А.Цой, Инвестиция ва ривожланиш вазири ўринбосари Р.Скляр, Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори А.Мадиев ва бошқалар киритилган.

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Ақтобе вилояти Ирғиз туманида автобус ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
 
Бу фожиа сабабларини ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Қозоғистонда идоралараро ҳукумат комиссияси тузилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси ИИВ Департаменти бошлиғи Алмас Садубаев маълум қилган.
 
Комиссия таркибига ИИВ ўринбосари Е.Тургумбаев, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари А.Цой, Инвестиция ва ривожланиш вазири ўринбосари Р.Скляр, Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори А.Мадиев ва бошқалар киритилган.
 
Ҳозирда Ўзбекистон консули фожиа содир бўлган жойга етиб борган. Йўловчиларниг фуқаролиги тўғрисида бошқа маълумотлар йўқ.
 
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти давлатлари Котибияти ва доимий Кенгаши фожиали равишда ҳалок бўлганларнинг оиласига таъзия изҳор қилгани ҳақида хабар берилган. Ташкилотнинг расмий сайтида, “Ҳалок бўлганларнинг оиласига ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишига тилакдошмиз”, дейилади. 

Теглар:Ақтўбе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!