...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШнинг Полсборо шаҳри мэри бир аёлни ёнғиндан қутқариб қолди


14:26, 12.01.2017 Олам
 1 948

Уй ичига кирган шаҳар мэри ухлаб ётган аёлга кўзи тушиб, уни ташқарига олиб чиққан. Маълум бўлишича, аёл тунда навбатчиликда бўлган ва шу сабаб қаттиқ уйқуга берилган.

АҚШнинг Нью-Жерси штати Полсборо шаҳри мэри Гэри Стивенсон ёнаётган уй ичидан аёлни қутқариб қолишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда “NBC” телеканали хабар бермоқда.
 
Воқеа 10 январь куни юз берганди. Гэри Стивенсон шаҳар мэрлигидан ташқари, дафн қилиш маросимларини ташкил қилиш билан ҳам шуғулланади. Шу куни ҳам у эрталаб дафн маросимидан қайтаётган эди.
 
Уэст-Брод-cтрит мавзесидан ўтаётганида, уйлардан биридан тутун чиқаётганини кўриб, автомобилини тўхтатган. Тутун қорайиб бораётганлигини кўрган Гэри Стивенсон буни ёнғин эканлигини англаб, уйга киришга ҳаракат қилган. Шу атрофда бўлган яна икки киши ҳам ёрдамга етиб келган.
 
Уй ичига кирган шаҳар мэри ухлаб ётган аёлга кўзи тушиб, уни ташқарига олиб чиққан. Маълум бўлишича, аёл тунда навбатчиликда бўлган ва шу сабаб қаттиқ уйқуга берилган. Ёнғин эса электр мосламалар туфайли уйнинг том қисмида юзага келган. Шаҳар мэри ўз вақтида аёлни қутқариб қолганлиги сабабли унга зарар етмади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Нью-Жерси Гэри Стивенсон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!