Полиция икки портлаш натижасида 29 кишининг жабрланганлиги ҳақида маълум қилган.
Биринчи портлаш кундуз куни марафон вақтида Нью-Жерсида амалга оширилиган бўлса, иккинчиси Манхэттеннинг ғарбида жойлашган Челси туманида юз берган. Полиция 29 кишининг жабрланганлиги ҳақида маълум қилган.
ABC News телеканалининг хабар беришича, якшанба куни кечаси Нью-Йорк полиция ва тергов Федерал бюроси (ФБР) ходимлари Нью-Йорк билан Бруклинни боғлаб турувчи кўприкда ҳаракатни тўхтатишгандан кейин мазкур портлашда алоқадор дея гумон қилинган 5 киши қўлга олинган. Айни вақтда суриштирув ишлари давом этмоқда.