...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда Ислом Каримов хотирланди


11:57, 30.01.2017 Олам
 8 507

Нью-Жерсининг Довер шаҳрида бунёд этилган Туркистон-Америка Ассоциациясининг “Ўзбеклар уйи” Миллий маданий маркази Ислом Каримовнинг ташаббуси билан таъмирланган.

АҚШнинг Нью-Жерси штатида Туркистон-Америка Ассоциациясининг фаоллари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини ёд этишди.
 
“Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан Нью-Жерси штати, Довер шаҳрида бунёд этилган Туркистон-Америка Ассоциациясининг “Ўзбеклар уйи” Миллий маданий маркази таъмирланди ва жиҳозланди.  Бу ерда марҳум Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди”, деб хабар бермоқда Мавлон Шукурзода ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали.
 
Биринчи суратда ўзбек ватандоши ҳисобланган Хожи Муҳаммад Аёз бобо тасвирланган бўлиб, у ва бошқа бир қатор ўзбекистонликлар тадбирда Ислом Каримов хотирасини ёд этиб, дуо ўқидилар, дейилади ижтимоий тармоқларда тарқалга ахборотда.  
Дурдона Расулова 

Теглар:Туркистон-Америка Ислом Каримов хотираси Нью-Жерси Ўзбеклар уйи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!