Хорижий ОАВнинг маълум қилишича, Элизабет темир йўл станциясида баланд товушдаги портлаш овози эшитилган.
Хорижий ОАВнинг маълум қилишича, Нью-Жерси штатидаги Элизабет темир йўл станциясида баланд товушдаги портлаш овози эшитилган. Бундан бир неча соат аввал, ушбу станцияда шубҳали предмет аниқланганлиги ҳақида хабар берилганди.
Темир йўл юзида қолдирилган рюкзак атрофдагиларда шубҳа уйғотган ва уни ўрганиш учун робот йўлланган. Махсус робот шубҳали буюмни текшириш чоғида у портлаб кетган. Қурбон бўлганлар ёки жабрланганлан тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ.
Аввалроқ, шу штатда ҳайрия марафони бошланиши чоғида ҳам портлаш содир бўлганди. Чиқиндиларга мўлжалланган қути ичида қўлбола портловчи восита ҳаракатга келтирилган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Шу атрофдан қуввати паст бўлган яна бир портловчи восита топилган.
Бундан ташқари, Нью-Йоркнинг Манхэттен туманида ҳам портлаш содир этилганди. Бу воқеа натижасида 29 киши жабрланди.