Нью-Йорк шаҳрига бўладиган ташрифда Ислом ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида ҳам нутқ сўзлайди.
Жорий йил 21-25 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация ўз ишини бошлаган БМТ Бош Ассамблеяси 71-сессиясининг умумсиёсий мунозараларида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Шунингдек, делегациянинг Нью-Йорк шаҳрига ташрифи дастуридан Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг мувофиқлаштирувчи учрашувида нутқ сўзлаш ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўрин олган.