Президент билан учрашувга ташриф буюрган ватандошлардан бири, Ўзбек–Америка уюшмаси раҳбари, асли қашқадарёлик бўлган Олим Шарипов ҳам қатнашди.
Президент расмий веб-сайтида берилган хабарда, ўзбеклар АҚШда яшаб, ўз соҳаларида катта муваффақиятларга эришаётгани, улар орасида олимлар, ишбилармонлар, халқаро ва жамоат ташкилотлари вакиллари, талабалар борлиги айтиб ўтилди.
Президент билан учрашувга ташриф буюрган ватандошлардан бири, Ўзбек–Америка уюшмаси раҳбари, асли қашқадарёлик бўлган Олим Шарипов ҳам қатнашди.
Олим Шарипов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевдан АҚШдаги ватандошларимизнинг она тилисини сақлаб қолиш мақсадида ўзбек мактаблари учун ўзбек тилидаги дарсликлар билан таъминлашда ва ёш болаларни ёзги таътил вақтида Ўзбекистоннинг тарихий жойларига саёҳатлар ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатишини сўради.
Олим Шарипов фикрича, бу тарихий учрашув бўлган. Ўртага ташланган масалалар ижобий ҳал этилган.