Вафот этган кекса ёшдаги одам вирус кенг тарқалган ҳудудда саёт қилган ва Зика билан зарарланган.
Солт-Лейк округи Соғлиқни сақлаш бошқармасининг сўзларига кўра, кекса ёшдаги одамнинг вафотига нима сабаб бўлгани аниқ эмас, лекин у Зика билан зарарланган эди.
Маълумотларга қараганда, вафот этган америкалик вирус кенг тарқалган ҳудудга саёҳат қилган ва ўша ерда Зикадан зарарланган. Унинг шахси ҳали аниқланмади.
АҚШнинг 50 штатида жами Зика вируси билан боғлиқ 1100 ҳолат қайд этилган. Уларнинг деярли барчаси вирус кенг тарқалган ҳудудларда бўлиб қайтган.