...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дилма Руссефф: “Ўз хоҳишим билан лавозимимдан кетмайман”


12:46, 09.07.2016 Олам
 3 058

Бразилия президентига жорий йилнинг май ойида импичмент берилди ва у 180 кунга лавозимидан четлатилган эди.

Бразилия президенти Дилма Руссефф лавозимидан ўз хоҳишига кўра кетмаслиги ҳақида маълум қилди. Руссефф хоним мамлакат сенати томонидан вақтинчалик мансабидан четлатилган эди. Бу ҳақда  РИА Новости хабар берди.
 
“Мен таслим бўлмайман. Бунга менинг шаъним ва қадр-қимматим йўл қўймайди”, дейди Руссефф Сан-Паулудаги фемистлар ҳаракати вакиллари билан учрашувда.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Бразилия раҳбари сенат қарори билан 180 кунга лавозимидан четлатилган эди. Унинг ўрнига мамлакатни вице-президент Мишел Темер вақтинчалик бошқариб турибди. Август ойида Руссеффнинг импичменти хусусида якуний қарорга келинади.
 
“Лавозимимни ўз хоҳишимга кўра тарк этишим учун менга босим ўтказишди, лекин мен бу ишни қилмайман. Чунки сайловларда менинг номзодимни ёқлаб 54 миллион одам овоз берган”,  дейди Руссефф.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Дилма Руссефф Бразилия Импичмент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!