...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда Юлдуз Усмонова ҳақида китоб чоп этилди


01:18, 12.12.2015 Шоу-бизнес
 10 770

АҚШнинг Индиана университети томонидан чоп этилган "The Music of Central Asia" китобининг "Pop Music" бўлимида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ижодига алоҳида тўхталинган.

12 декабрь – ўзбек санъатининг том маънода юлдузи, халқнинг оташнафас хонандаси, тилдан дилга кўчган қўшиқлар муаллифи, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова таваллуд топган кун.

Бу кун муносабати билан ижтимоий тармоқлар хонанданинг суратлари ва унга йўлланган табриклар билан тўлиб тошди. Юлдузнинг яккаю ягона қизи – Нилуфар Усмонова ва унинг дўстлари ярим тунда хонандани қутлашди ва бу лаҳзалар тасвирланган видеолар инстаграм орқали эълон қилинди.
Фотограф Муҳиддин Алининг маълум қилишича, АҚШнинг Индиана университети томонидан 2015 йилда чоп этилган Марказий осиё мусиқасига оид "The Music of Central Asia" китобининг "Pop Music" бўлимида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ижодига алоҳида тўхталинган.

Фаолиятини Марғилондаги ижодиёт уйларидан бирида болалар дутор ансамблида бошлаган кичкинтой Юлдуз, кейинчалик Гавҳар Раҳимова, Саодат Қобулова каби ўзбек санъатнинг буюк дарғалари эътиборига тушади ва уларнинг йўл-йўриқлари, кўрсатмалари билан санъатда ўз ўрнини топа бошлайди.
Бугун мингга яқин қўшиқлар, 50 га яқин аудио ва видео альбомлар, 300 дан ортиқ концерт дастурларини тақдим этган Юлдуз Усмонова тирик тарих, замонавий ўзбек мусиқасининг афсонасига айланиб улгурган, десак муболаға бўлмайди.

2007 йилдан Ўзбекистонда концерт дастурларини тақдим этмаётган Юлдуз Усмонова бу йиллар оралиғида қўшни республикаларда ҳам ўз мухлисларини топишга улгурди. 2007 йилдан Туркияда фаолият бошлаб, бир муддат Истанбулда истиқомат қилган хонанда туркиялик таниқли санъаткорлар билан бир неча дуэтлар куйлашга, 5 та мусиқий альбом чиқаришга ҳам эришди.

“Санамгина”, “Йигит йиғламасин”, “Асрай билгин”, “Ўзбекистон”, “Ўзингдан қўймасин халқим”, “Элим”, “Дадажон”, “Қўрқаман” каби қўшиқларнинг ҳар бирида Юлдузга хос шаддодлик, чўрткесарлик акс этган. Бу қўшиқларда одамларнинг ўй-ташвишлари, орзу-умидлари, барҳаёт анъаналари ўз ифодасини топган. Шунинг учун Юлдузнинг аксарият қўшиқлари ўз-ўзига ҳайкал қўйишга, одамлар қалбидан мустаҳкам ўрнини топишга улгурган. Бу ҳайкални унутиб ҳам, синдириб ҳам бўлмайди. У йиллар ўтган сайин сайқал топиб, қадри ортиб бораверади. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Юлдуз Усмонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Lola
08:19 14.12.2015

Юлдуз опа 100 га киришингизни Аллохдан сураб коламан Доимо шундай яхши кушиклар куйланг. Албатта мусикаси бошканики булсада. аммо шеьри маноли.


madina
20:47 12.12.2015

Yulduz Usmonova juda yahshi qoshiqchi bunday ijodkorlar bir asrda bitta dunyoga keladi. Uylimanku hali ularni urnini bosa oladigan aktrisa hali yooq. Inson sifatida ularni qanday ekanliklariga tarif bera olmayman hilq atvor hammani uziga Ularni ijodlarinigina qadirlasa arziydi umrlari uzoq bolsin



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!