Ҳаётингиз бетартибми? Нима қилишни билмай бошингиз қотдими? Сиз учун 52 та фойдали маслаҳатни тақдим этамиз.
Барчамиз бахтли ва соғлом ҳаёт кечиришни исташимиз тайин. Яхши яшашни ўргатувчи маслаҳатлардан кўпи йўқ. Уларнинг кўплигидан баъзан қайси бирига амал қилишни билмай қоламиз. Устига-устак, улар ҳаддан ташқари узун бўлса...
Эътиборингизга энг қисқа маслаҳатларни ҳавола қилмоқчимиз:
1. Кўпроқ кулинг
2. Яхши инсонлар даврасида бўлинг
3. Севинг ва севилинг
4. Табиатдан баҳраманд бўлинг
5. Кўпроқ саёҳат қилинг
6. Сизга илиқлик ва табассум улаша оладиган инсонлар, жойлар ва вазиятларни изланг
7. Қарзларингиздан қутулинг
8. Ўз ҳис-туйғуларингизга ишонинг
9. Пулингизни йиғиб боринг
10. Ҳаётингизни ўзингиз ёқтирадиган инсонлар ва нарсалар билан бойитинг
11. Инсонларга ёрдам беринг
12. Борига шукур қилинг
13. Рақобатлашишни тўхтатинг
14. Ўзингиз учун ноодатий ишга қўл уринг
15. Эрта уйғонинг ва қуёшнинг илк нурларидан баҳраманд бўлинг
16. Режа тузинг, вақтингизни, куч-қувватингизни шу режани рўёбга чиқариш учун сарфланг
17. Ўз қоидаларингиз асосида яшанг
18. Тишларингизни мунтазам тозаланг
19. Кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилинг
20. Fast food’лардан тийилинг
21. Ўзингизга ёқадиган жисмоний тарбия машқи билан шуғулланинг
22. Танлаган машқингиз ҳаётдаги мақсадингизга мос келишига ишонч ҳосил қилинг
23. Соғлом ҳаёт тарзини ўзингизда шакллантиринг
24. Асабийлашманг
25. Табиий гўшт маҳсулотларини истеъмол қилинг
26. Жисмоний тарбия машқини мураккаблаштириб боринг
27. Кўпроқ пиёда юринг
28. Камроқ ўтиринг
29. Юқорига чиқишда зинапоялардан фойдаланинг
30. Югуриб туринг
31. Кучсиз томонларингизни кучайтиринг
32. Ҳаётга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг
33. Ҳаётингизни мураккабалаштирманг, ҳаракатларингиз учун кенгроқ макон яратинг
34. Ҳаётингиздаги энг кичик бахтли лаҳзаларни ҳам бир эслаб олинг
35. Айни дамдан баҳраманд бўлинг
36. Ўз оилангиз ва дўстларингиз учун вақт ажратинг
37. Кичикроқ ишларга қўл уринг, уларни катта нарсаларга айлантиринг
38. Нафасингизни ростлаб олинг – кун бўйи югуриш сизни толиқтириши мумкин
39. Атрофингизга яхши ва ижобий инсонларни тўпланг.
40. Билим олишдан тўхтаманг
41. Бошқаларни камроқ муҳокама қилинг
42. Керакли пайтда “Йўқ” дейишни ўрганинг
43. Ишонч билан “ҳа” дейишни ўрганинг
44. Сизни ёқтирмайдиган инсонлар билан вақтингизни йўқотманг, бундай инсонлар билан тўқнаш келмасликка ҳаракат қилинг
45. Камроқ ўйлаб, кўпроқ ҳаракат қилинг
46. Кўпроқ китоб мутолаа қилинг
47. “Мен қила оламан” жумласини тез-тез қайтариб туринг
48. Ғийбатчилар, танқидчилар ва бошқа қалб кушандаларидан қочинг
49. Янгиликка интилинг
50. Электрон қурилмаларингиздан воз кечинг
51. Ижтимоий тармоқлардан бир муддат узоқлашинг – ҳақиқий дунё сизнинг ён атрофингизда
52. Ҳаётингиз маъносини қидириб топинг.
Қўшимча масалаҳат: Юқоридагиларни маълум бир тартибда ва мунтазам равишда қилишга ҳаракат қилинг.