Билдирилишича, мазкур жиноят иши юритуви устидан Бош прокуратура тегишлича назорати ўрнатилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга кўра, Абдусаматов қатор амалдорларга қарши кўрсатма бермоқда. Унинг устидан очилган жиноят иши доирасида шу кунгача 400 дан ортиқ гувоҳ сўроқ қилингани иддао этиляпти.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати Бахтиёр Абдусаматов иши бўйича QALAMPIR.UZ’га маълумот берди.
Маълумотга кўра, Юнусобод тумани собиқ ҳокими ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210 ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Билдирилишича, мазкур жиноят иши юритуви устидан Бош прокуратура тегишлича назорати ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Абдусаматов инвесторга жой тақдим этиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида олаётган вақтида ушланган.