...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда бир аёл “Дональд Трамп” номли героин билан қўлга тушди


23:21, 06.04.2016 Олам
 3 380

2013 йил Массачусетс штатида сотилган наркотик модданинг қадоғида “Obamacare” деб ёзилган эди.

АҚШнинг Нью-Гемпшир штатида 36 ёшли аёл героин сотгани учун ҳибсга олинди. Наркотик модда солинган елим халтада “Дональд Трамп” ёзуви бўлган. Бу ҳақда “The Independent” нашрига ҳавола қилаётган “Lenta.ru” хабар берди.

Наркотик модда сотувчи аёл нима учун, айнан АҚШ президентлигига номзод шахснинг исминидан фойдалангани номаълум. Балки, бу наркотик сотувчининг сиёсий қарашларини ўзида акс эттириши мумкин, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, аёл 31 март куни Трой шаҳарчасида қўлга олинган ва 2.000 доллар гаров эвазига озод этилган. Аёл ўз айбини тан олмади. У 1997 йилда уйида марихуана сақлагани учун, 2013 ва 2014 йилларда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар туфайли ҳибсга олинган. У 2014 йилдан бери синов шарти билан озодликда юрибди.

Хабарда айтилишича, Трамп бизнеснинг турли тармоқларида иш олиб боради, лекин наркобизнес билан шуғулланмаган. У мексикалик иммигрантларни Янги Англияга тақиқланган моддалар келтиришда айблаган эди.

2013 йил Массачусетс штатида сотилган наркотик модданинг қадоғида “Obamacare” деб ёзилган эди. Ўш пайтда Барак Обама соғлиқни сақлаш ислоҳотларини амалга ошириш учун чиқарилган қарори танқидларга сабаб бўлганди. Шунинг учун наркотик сотувчилар унинг исмидан фойдаланганлар.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Дональд Трапм Героин Гиёҳванд моддалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!