Туркия жойлашган минтақа наркотик моддаларни транзит қиладиган марказ ҳисобланади.
Наркотик савдосига қарши кураш ҳозирги кундаги энг долзарб мавзулардан бири.
Вазирнинг таъкидлашича, наркотик моддалар савдосидан тушган маблағлар орқали террорчилик ташкилотлари молиялаштирилмоқда.
Туркия жойлашган минтақа наркотик моддаларни транзит қиладиган марказ ҳисобланади.
Жумладан, курдлар наркотик моддалар савдосидан 1,5 миллиард доллар даромад қилади ҳамда бундан ташқари тамаки маҳсулотлари контрабандаси билан ҳам шуғулланиб келади.
Шунингдек, ҳар йили Афғонистонда 425 тонна героин тайёрланади ва бу наркотик моддалар Туркия орқали Европага жўнатилади, деб таъкидлаб ўтади вазир. Жорий йил бошидан буён Туркияда 17 тонна героин мусодара қилинган.
Европада наркотик моддалар савдосига қарши кураш бўйича ягона йўналиш йўқ, дейди Сулаймон Сойлу.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркия мухолифати томонидан “ФЕТО” террорчилик ташкилоти раҳбари Фатхулла Гулен эвазига жосусликда айбланаётган АҚШ фуқароси роҳиб Эндрю Брансонни топшириш таклифи берилганлиги ҳақида хабар берган эдик.