...
МЕНЮ
ONLINE TV

100 кгдан ортиқ героин ушлаб қолинди


14:04, 19.09.2018 Жамият
 3 595

Уларнинг сони яқин орада яна бир миллионга кўпайиши мумкин.

17 сентябрь куни Туркиянинг шарқий қисмида жойлашган Агри вилоятида умумий миқдори 109 кг бўлган героин ушлаб қолинди, дея хабар беради маҳаллий полиция.
 
Баёнотда ёзилишича, героин Эрондан келаётган юк машинаси ичидан топилган. Уч эронлик ва юк машинаси ҳайдовчиси ҳибсга олинди.
 
Август ойида эса, Туркия хавфсизлик хизмати ходимлари мамлакатнинг ғарбидаги Кожали вилоятида бир йўла 800 кг героин моддасини топиб олишган эди.
 
Туркия Ички ишлар вазирлиги берган маьлумотларга кўра, 11 сентябрь ҳолатига кўра, йил бошидан буён мамлакат бўйлаб жами 62 тонна 83 кг ҳажмдаги наркотик моддалар ушлаб қолинган. Бу кўрсаткич ўтган йилгига қараганда 27 фоиз ошган. Вазирлик наркотик моддаларни мамлакат ичидан олиб ўтиш йилдан йилга ошиб бораётганлигини маьлум қилган.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Туркия Героин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар