Кимдир уни жасоратли аёл демоқда, биологлар эса мутлақо тескари фикрни билдирмоқда.
Доғистондаги қишлоқларнинг бирида истиқомат қилувчи 60 ёшли Темиргой Сагиб Исламмагомедова ўз уйи атрофида 80 га яқин илонларни ўлдиришга муваффақ бўлди, деб ёзади “Vistanews.ru” нашри.
Бу ҳақда унинг ўғли ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълумот берган ва онасининг илонларни ушлаб турган суратини илова қилган. Аёлнинг қишлоқдошлари унинг жасоратига қойил қолганликларини айтиб, унга Жасорат медалини бериш таклифини билдиришмоқда. Бунга қаршилик билдирган ҳолда биологлар бу каби ҳолатлар илонларнинг қирилиб кетишига сабаб бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.
Биологлар илонларни ўлдириш нафақат уларнинг камайиб кетишига балки қишлоқ жойларда, экинзор ва далаларда турли ҳашаротлар ва кемирувчиларнинг ҳам кўпайиб кетишига олиб келиши мумкин эканидан хавотирланмоқда.

Умида Якубова