...
МЕНЮ
ONLINE TV

Узунлиги деярли 5 метрга тенг аллигатор отиб ўлдирилди


22:52, 06.04.2016 Олам
 4 529

Улкан судралиб юрувчи ҳайвон чорва фермасидаги қорамолга ҳужум қилган.

АҚШнинг Флорида штатидаги қорамол фермасидаги чорва молларига ҳужум қилган 15 футлик (4.57 метр) тимсоҳни овчи Ли Лайтсей отиб ўлдирди. Вазни 380 килограммга тенг тимсоҳни ўлдириш учун Ли Лайтсейга иккита овчи ҳамроҳлик қилди. Бу ҳақда “The Independent” хабар берди.

“Бу улкан жонзотни ўлдиришимизга сабаб, у фермадаги йирик қорамолни еган бўлиши мумкин. Ўлдирилган қорамол тана аъзолари дарёдан топилди”, – дейди овчи.

Жаноб Лайтсей 1988 йилдан буён тимсоҳларни тижорат мақсадида овлаб келади. У одамларга ва уй ҳайвонларига хавф туғдирувчи аллигаторларни, уларнинг катталигига қараб пул эвазига овлайди.

Овчи фермада ўлдирилган аллигаторнининг гўштини хайрия қилмоқчи эканлигини айтди.

Маълумотларга кўра, Флориданинг жанубида деярли бир миллион Америка тимсоҳи яшайди, Луизиана штатида ҳам яна шунча тимсоҳ бўлиши мумкин.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Флорида Аллигатор Луизиана Тимсоҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!